Туркияга Исломни қайтаргани учун қатл қили​нган Аднан Мандарас

18:00 12.02.2019 4451

Бу инсон Туркияга арабча азонни қайтарган, дорга осиб ўлдирилган Туркия бош вазиридир.

Аднан Мандарас Туркия демократик партиясига асос солиб ўзининг ажойиб дастурлари билан 1950 йилда сайловда номзодини қўйган.

Унинг сайловолди дастурида қуйидагилар бор эди:

1) Араб тилида азон айтишни тиклаш.( Отатурк арабча азонни ман қилиб, туркча айтишни йўлга қўйган эди )

2) Ҳаж қилишга рухсат бериш.

3) Мадрасаларда диний дарсликларни йўлга қўйиш.

4) Аёллар либосига давлат аралашувини бекор қилиш ва ҳоказолар.

Сайлов натижаси дин душманлари учун даҳшатли бўлди.

Отатурк партияси сайловда 32 та ўрин олди. Аднан Мандараснинг Демократик партия эса 318 та ўрин олди. Аднан Мандарас бош вазир, партия бошлиғи Жалол Баяр эса президентликни эгаллади. У дарҳол берган ваъдаларини бажаришга киришди. Рамазон ойи олдидан биринчи мажлисни ўтказиб, ўз халқига муборак ой арафасида араб тилида азон айтиш, кийиниш эркинлиги, диний дарслар ўрганиш эркинлиги, масжидларни таъмирлаш каби ҳадяларни тақдим қилди.

У Усмонийларнинг охирги халифаси Абдулҳамид иккинчининг Францияга сургун қилинган оиласини Туркияга қайтариб олиб келди ва улар аҳволидан доим хабардор бўлиб турди. 1954 йилда яна сайловлар бўлди. Отатурк партияси бу сафар аввалгидан ҳам пастроқ натижани кўрсатиб йигирма тўрт ўрин олди. Мандарас ўз йўлида давом этди. У араб тилини ўрганишга рухсат берди. Мадраса ва ўрта мактабларда Қуръон дарсларини йўлга қўйди. У жумҳуриятда ўн мингта масжид, йигирма беш мингта Қуръондан таълим берадиган мадраса, Анадолуда воиз, хатиб ва диний устозлар етказиб берадиган йигирма иккита олийгоҳ очди. Исломни маҳкам тутиш ва унда юришга даъват қиладиган журнал ва китоблар нашр қилинишига рухсат берди.

Олдинги ҳукумат омборхона ва ғаллахона қилиб қўйган масжидларни бўшатиб яна ибодат маконларига айлантирди. Исроилга қарши ўлароқ араблар билан алоқаларини яхшилади. Исроилда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва дори-дармонларга қаттиқ назорат ўрнатди. 1956 йилда Исроил элчисини мамлакатдан чиқариб юборди. Шундан сўнг ислом душманлари Мандарасга қарши ҳаракатга келишди. 1960 йилда генерал Камол Гурсал бошчилигида ҳарбий инқилоб бўлди. Улар Аднан Мандарас ва у билан ҳамфикр бир неча кишини дорга осишди.

Журналист Сами Каҳан айтади: “Мандарасни дор остига олиб борган асосий сабаб Ислом олами билан яқинлашиш сиёсати ҳамда даражама-даража Исроил билан алоқани узгани бўлди“.

Ҳақиқатда эса Мандарасни Туркияга Исломни қайтаргани учун қатл қилишди. Аллоҳ таоло Аднан Мандарасни Ўз раҳматига олган бўлсин !

Абдулқодир Полвонов саҳифасидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!