Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли ўтган ҳафтада ноқонуний миграциянинг олдини олиш учун визаси бўлган саёҳатчилар олдиндан суғурта қилишлари кераклигини маълум қилди, дея хабар бермоқда Anadolu агентлиги.
Ҳисоботга кўра, виза суғуртаси талаби ҳукуматга Туркияга рухсат билан келган, лекин қандайдир тарзда ноқонуний муҳожир бўлиб чиққан одамларни қайтариб юбориш харажатларини қоплашга ёрдам беради.
Туркия Европага кириш эшиги сифатида, Европа ва Осиё қитъалари ўртасида жойлашгани боис бутун дунёдан келган муҳожирлар учун жозибадор жой ҳисобланади.
2022 йилда Туркия 124 441 ноқонуний муҳожирни депортация қилди ва 58758 сурияликнинг Сурия шимолидаги хавфсиз ҳудудларга ихтиёрий равишда қайтишига ёрдам берди.