Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркияга қурол эмбаргоси туфайли канадаликлар жабрланмоқда

961

Канада мудофаа ширкати мамлакатнинг Туркияга қурол эмбаргоси қўйгани сабабли банкрот бўлди ва бунинг натижасида Туркия мудофаа саноатидаги асосий мижозидан айрилди.

Канада мудофаа компанияси Telemus Systems Inc. фаолиятини тўхтатиб, жорий йилнинг 24 август куни банкротлик тўғрисида ариза берган. Бунгача компания ўтган йили 360 минг доллар, жорий йилда эса 1,1 миллион доллар миқдорида зарар кўрган эди.

Бироқ, бу катта йўқотишлар Канада ҳукуматининг 2019 йилги Туркияга қурол эмбаргоси туфайли келиб чиққанлиги маълум бўлди, шундан кейин бу йил апрель ойида икки баравар кўпайди. Бу эмбарго Анқаранинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатлари ва Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича Арманистон билан можаро чоғида Озарбайжонга кўрсатган ёрдами учун жазо сифатида мўлжалланган эди.

Telemus нинг банкротлигининг ишончли вакили бўлган KPMG глобал профессионал тармоғининг ҳисоботида айтилишича, «Компаниянинг унга жиддий салбий таъсирини тушунтириш учун GAC [Global Affairs Canada] билан бир қарорга келишга бир неча бор уринишларига қарамай, Туркияга экспорт рухсати тўхтатиб қўйилган.

Фирмага зарур экспорт лицензияларини олишга рухсат берилмагани учун у ўзининг энг йирик мижози – Турк Аэрокосмик саноатини (TAI) келишилган ҳарбий товарлар ва жиҳозлар билан таъминлай олмаган. «Ҳукумат санкциялари натижасида компания ҳеч қандай даромад ололмади», — дейилади хабарда.

Эмбарго ва экспорт лицензияларининг тўхтатилишидан олдин Telemus туркларга электрон разведка ва уни қўллаб-қувватлаш тизимларини сотган, бу эса TAI Anka деб номланган қуролли учувчисиз ҳаво воситасини яратиш ва ривожлантиришга ёрдам берган. 

Middle East Eye ахборот агентлиги номини айтишни истамаган турк расмий вакилининг: “Анқара Оттавани огоҳлантирган ва унга эмбарго “ҳам турк, ҳам Канада компанияларига зарар етказишини айтган. ...Канаданинг янги ҳукумати узоқни кўра оладиган бўлишига умид қиламиз", деган сўзларини келтиради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Арманистон Туркия билан дипломатик алоқа ўрнатишни истаяпти

333 10:35 14.01.2022

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фирибгарлардан огоҳлантирди

650 11:03 13.01.2022

«Туркия Европа Иттифоқининг аъзоси бўлиши мумкин эмас» – Макрон

1746 15:05 08.01.2022

«Турк қуроллари мукаммаллашмоқда» – Хулуси Акар

1457 19:15 07.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

1154 20:35 06.01.2022

Эрдоған туркияликларни доллар курсининг ўзгарувчанлигидан ҳимоя қилмоқчи

968 10:00 05.01.2022
« Орқага