Янгиликлар

Туркиялик шифокорлар суриялик болаларни тиббий кўрикдан ўтказди

264

Туркиянинг гуманитар ёрдам билан шуғулланувчи ташкилоти IHH Туркия халқаро шифокорлар уюшмаси ва «Болалар учун» ташкилоти билан ҳамкорликда Суриянинг Эъзоз шаҳридаги Сижжу лагеридаги болаларни тиббий кўрикдан ўтказди. Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди.

Бир кўз шифокори ва 3 умумий амалиёт шифокорларидан иборат жамоа мазкур лагерда истиқомат қилаётган 300 нафар болани тиббий кўрикдан ўтказган. Икки кун давом этган тиббий текширувда болалар умумий текширув, юқумли касалликларни аниқлаш учун текширув ва кўзларини текширувдан ўтказишган.

Шифокорлар болаларга касалликларини даволаш учун дори воситалари ва кўз нури пасайгани учун кўзойнаклар тақдим қилганлар.

Кўз шифокори Муҳаммад Амин Дурсун «Анадолу»га берган интервьюсида айтишича, болаларда бир қанча кўз касалликлари аниқланган. Улардан баъзиларига кўзойнаклар ёрдамида ечим топилса, яна баъзиларини даволаш учун Туркияга шифохонага олиб бориш зарур.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркиядаги суриялик мухожирларга қараб ҳайрон қоламан...

1576 18:00 17.10.2019

Трамп Туркияга нисбатан санкциялар жорий қилиш бўйича фармонни имзолади

128 09:20 15.10.2019

Россия ва Туркия доллардан воз кечди

1634 13:30 14.10.2019

Анқара: «Юзлаб террорчини йўқ қилдик»

669 08:00 12.10.2019

АҚШ Туркия ва курдлар ўртасида воситачи бўлмоқчи

477 14:05 11.10.2019

Турк армияси нега Сурияга кирди?

1732 15:00 10.10.2019
« Орқага