Фотогалерея. Туркиянинг энг йирик масжиди очилиш арафасида

10:40 20.02.2019 2149

Истанбул шаҳрида яқин ҳафталарда Туркиянинг энг йирик масжиди бўлиши кутилаётган “Чамлижа” жоме масжиди фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Қурилиши олти йил аввал бошланган мазкур масжидда бир пайтнинг ўзида олтмиш минг киши намоз ўқиши мумкин бўлади.

Масжиддда музей, санъат галереяси, кутубхона (жумладан, болалар кутубхонаси), конференция зали, санъат устахонаси ва автомобиллар тўхташ жойи ҳам бўлади.

Усмонийлар-салжуқийлар меъморчилиги анъаналарига мувофиқ барпо этилган “Чамлижа” масжидида ҳар бирининг баландлиги 107,1 метр бўлган тўртта ва 90 метрлик иккита минора мавжуд. Баландлиги 72 метр бўлган гумбази Истанбулда яшовчи 72 халқнинг рамзидир.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!