Туркиянинг энг йирик масжидида илк бор азон саси янгради

14:27 07.03.2019 3117

Бугун Истанбул шаҳридаги “Чамлижа” жоме масжидида илк бор бомдод намози ўқилди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги. 

Қурилиши олти йил давом этган масжид ниҳоят фойдаланишга топширилди. Бомдод намозида Туркиянинг собиқ бош вазири, айни пайтда Истанбул шаҳри ҳокимлигига номзод Бинали Йилдирим ҳам ҳозир бўлди. 

Истанбулнинг энг баланд тепалигида жойлашган масжид шаҳарнинг турли нуқталаридан кўриниб туради. Бу ерда бир пайтнинг ўзида олтмиш мингдан зиёд киши намоз ўқиши мумкин.

Усмонийлар-салжуқийлар меъморчилиги анъаналарига мувофиқ барпо этилган “Чамлижа” масжидида ҳар бирининг баландлиги 107,1 метр бўлган тўртта ва 90 метрлик иккита минора мавжуд. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!