Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркманистон президентининг ғаройиб таклифи

4212

Туркманистон 25 майда нишонланадиган пойтахтнинг 140 йиллигига фаол тайёргарлик кўришни давом эттирмоқда. Мамлакат Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободнинг юбилей куни туғилган болалар учун исмлар таклиф қилган.

Туркманистон раҳбари 25 май куни туғилган ўғил болалар учун Пойтахт ёки Ашхобод, қиз болаларга Мержен (маржон) ёки Мая исмини қўйиш рамзий маънога эга эканлигини таъкидлаган.

"Бу пойтахтга муҳаббат, унинг тарихига ҳурмат, халқнинг бахтли ҳаётидан фахрланишни тан олишнинг ўзига хос белгиси бўлади", деган у.

Шунингдек, Президент тегишли раҳбарларга ўша куни туғилажак болалар учун совғалар тайёрлашни буюрган.

Байрам шарафига бир қатор янги бинолар очилади, шаҳарда концертлар ва кўргазмалар ташкил этилади, филмлар суратга олинади ва 400 та янги шаҳар автобуслари йўлга қўйилади. Шаҳар кунида Ашхободда жамоат транспорти бепул бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркманистонда масжидлар очилди

440 20:00 01.04.2021

Хитойнинг газ соҳасидаги маккорликлари Туркманистон мисолида

4655 20:30 22.03.2021

Ташқи ишлар вазири сафарга чиқади

607 18:30 16.02.2021

Туркманистон Президенти коронавирусга нима даво эканини айтди

4271 18:30 26.12.2020

Туркистонда ҳалол желатин ишлаб чиқарилади

1184 18:00 13.12.2020
« Орқага