Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркманистон: президентнинг ўғли ҳам ғалати қарорлар чиқаришни бошлади

10538

Туркманистон пойтахти Ашхобод ва Туркманободдаги дўконларга энди фақат рўйхатдан ўтгандан кейин ташриф буюриш мумкин. Аzathabar.com хабарига кўра, узундан-узоқ навбатлар Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг "имиджини туширмоқда" экан.

Шу муносабат билан Туркманистон Бош вазирининг ўринбосари, президентнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов отаси каби ғалати қарорлар чиқаришни бошлади. Унинг фармони билан энди дўконлар олдидаги навбатда тўпланиб туришни тақиқлади. Энди дўконларга фақат белгиланган вақтда телефон орқали ташриф буюриш мумкин.

Дўконлар яқинида навбатда турган фуқаролар энди яқин атрофдаги биноларнинг подъездларида яширинишга мажбур бўлмоқда. Дўконлар орқа эшик орқали ишлашга мажбур бўлмоқда. Иқтисодий инқироз туфайли аҳоли маҳсулотлар сал арзонроқ бўлган давлат дўконларида навбатда туришни бошлаган.

Оммавий янгиликлар хизмати эса Бердимуҳамедов набираси билан бирга янги қўшиқ ёзганини завқ-шавқ билан хабар қилмоқда. Мусиқий композиция "Менинг оппоқ шаҳрим – Ашхобод" деб номланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Ашхободдаги масжидда

1881 04:25 30.04.2021

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи бошланди

709 19:15 29.04.2021

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

381 16:10 29.04.2021

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

338 11:18 29.04.2021

Наҳотки?! Туркманистон Британиядан қум сотиб олган...

4642 22:00 27.04.2021
« Орқага