24 ноябрдан бошлаб кузовида қора унсурлари бўлган оқ рангли машиналар Туркманистонда техник кўрикдан ўтказилмайди, деб хабар бермоқда Turkmen news сайти.
Нашрнинг таъкидлашича, бундай автомашиналар эгалари радиатор панжараларини, бамперларини ва бошқа қисмларини оқ рангга бўяшга мажбур қилинмоқда ва ушбу қисм ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилса ҳам, техник жиҳатдан қайта бўяш мумкин бўлмаса ҳам, автомобиллар кўрикдан ўтказилмаяпти.
Тасдиқланмаган хабарларга кўра, бундай буйруқни Президент Гурбангули Бердимуҳамедов берган, у ички ишлар вазири Мамметхан Чакиевни буйруқни бажаришга масъул қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил январидан бошлаб Ашхобод йўлларида оқ рангдан бошқа рангли машиналар юриши тақиқланган эди. Ушбу чеклаш оғзаки ва қонуний равишда расмийлаштирилмаган. Эҳтимол, тақиқ ташаббускори Президент Гурбангули Бердимуҳамедов бўлиши мумкин, унинг севимли ранги оқ рангдир.
Президентнинг ўзи ҳам тўлиқ оқ, ҳам ярми яшил ҳамда қора жипларда юради.