Янгиликлар

Туркманистонда амнистияга тушган Ўзбекистон фуқаролари уйларига қайтди

357

Туркманистон Республикасида жойлашган жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган 61 нафар Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатда эълон қилинган амнистия актига асосан озодликка чиқарилиб, юртимизга қайтарилди. 

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, озод этилганларнинг 59 нафари эркак ва 2 нафари аёллардир (1 нафардан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятидан, 2 нафари Бухоро, 3 нафари Тошкент, 5 нафари Қашқадарё, 25 нафари Хоразм вилояти ва 24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқаролар). 

Улар карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда Бухоро вилояти Олот туманидаги Божхона чегара пости орқали юртимиз ҳудудига киритилиб, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган 14 кунлик махсус карантин сақлаш жойига жойлаштирилди.

Улар орасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қидирувда бўлган 5 нафар шахсларнинг 3 нафари Хоразм вилояти ва 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқаролар. 2 нафар шахслар махсус конвой автомашинаси орқали яшаш жойи – Қорақалпоғистон Республикасига жўнатилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркманистонда “Велосипед” ёдгорлиги очилди

201 19:00 03.06.2020

Туркманистон: ўрилмаган буғдойни махсус хизмат ходимлари қўриқламоқда

685 15:30 29.05.2020

Туркманистон: Қадр кечаси муносабати билан амнистия эълон қилди

394 20:00 16.05.2020

Туркманободда аҳоли намойишига чиқди

1326 19:00 16.05.2020

Ашхободда нон танқислиги келиб чиқмоқда

827 19:33 09.05.2020
« Орқага