Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркманистондан янги «кашфиёт» – пиёнисталарга иш топилди

2447

Туркманистоннинг Болқон вилоятида милиция пиёнисталар, алимент тўламаганлар ва фоҳишалик билан шуғулланган шахсларни  фуқароларни мажбуран пахта теримига юбора бошлаган, деб хабар берди «Азия плюс» ахборот агентлиги.

Полиция ходимлари одамларни милиция бўлимига чақириб, ишга юбора бошлаган.

«Бу фуқаролар зўрлик билан Сердар этрапининг “Азади”, “Яшлик”, “Сарп” ва “Жаноҳир” фермер хўжаликларининг пахта далаларига, шунингдек, Берекет этрапининг “Узунсув”, Махтумқули ва “Туркманистон” фермер хўжаликларига юборилган», дейилади манба хабарида.

Унинг сўзларига кўра, полиция уни «ахлоқ тузатиш ишлари» деб баҳолайди ва бу ишлар «жазонинг бир қисми» деб ҳисобланмоқда. Аввалроқ «Озодлик» радиосининг туркман хизмати давлат хизматчиларини пахта далаларига мажбуран юборилгани ҳақида хабар берган эди. 24 август куни оммавий ахборот воситаларида Лебап вилоятида қўриқчи полкининг ходимлари пахта теримига жалб қилинганлиги, 27 августда ўқитувчилар ва ўрта мактаб ўқувчилари ҳам далага мажбуран юборилгани ҳақида хабар берилган.

30 август куни нодавлат оммавий ахборот воситалари расмийлар алимент тўлашга мажбур бўлган фуқароларни пахта теримига мажбурлашаётгани ҳақида хабар тарқатишди.

Маълумотларга кўра, Туркманистон бу йил 1,25 миллион тонна пахта теришни режалаштирган. Мамлакатда мажбурий меҳнат нафақат пахта теримида эмас, балки уни етиштириш жараёнида ҳам қўлланилади. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Туркманистонни пахта теримида мажбурий ва болалар меҳнатидан фойдаланаётганини танқид қилган. Уларнинг веб-сайтларида эълон қилинган маълумотларга кўра, 2021 йил 10 августга қадар 138 та глобал бренд халқаро кампанияга қўшилиб, туркман пахтасини товар ишлаб чиқаришда ишлатмасликка ваъда берган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шемахи – Турк дунёсининг сайёҳлик пойтахти 

310 10:45 25.05.2022

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳаммедов телефон орқали суҳбатлашди

281 16:35 16.05.2022

«Хитой Туркманистоннинг нейтрал мақомини қўллаб-қувватлайди»

876 14:25 01.05.2022

Туркманистон пойтахтида аёлларга автомобилнинг олд ўриндиғига ўтириш тақиқланди 

1963 14:44 27.04.2022

Сардор Бердимуҳамедов Қадр кечаси муносабати билан 500 дан ортиқ маҳкумни афв этди

495 17:45 23.04.2022

Туркманистонда ортиқча нон сотиб олганлар 15 суткага қамалмоқда — ОАВ

691 16:42 23.04.2022
« Орқага