Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Турсунали Акбаров: “Бунақа хабарлар жамоатчиликни чалғитиши мумкин”

1472

Бугун АОКАда бўлиб ўтган бриффингда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров судьяларга босим ўтказмоқчи ёки уларни чалғитишга уринаётган журналист ва блогерларни огоҳлантирди. Аниқ мисоллар келтириш билан бирга, айрим журналист ва блогерларга нисбатан қонуний чора кўрилаётганини айтиб ўтди.

«Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича жиноятларини содир этишда айбланаётган етти нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилди. Айбловлар оғир жиноятлар туркумига киради, бу эса ишни холис ва қонуний кўриб чиқишда судьяга икки карра масъулият юклайди. Суд мажлиси жараёнини суратга, видеотасвирга олиш ёки аудио шаклида ёзиш суд мажлисига раислик этувчи томонидан (тарафларнинг фикрини инобатга олган ҳолда) мустақил ҳал қилинади. Бу қонун талаби.

Судланувчиларнинг яқинлари томонидан ижтимоий тармоқдаги «Namanganliklar uz» канали ходимлари мазкур суд мажлисида иштирок этиш ва жараённи видеотасвирга олиш бўйича киритилган илтимоснома жабрланувчилар ва судланувчиларнинг шахси, иш ҳолати ва мавжуд вазиятдан келиб чиқиб рад этилган.

Илтимоснома рад этилгани — журналистлар суд мажлисидан чиқариб юборилди ёки уларга қаршилик қилинди, дегани эмас. Улар жараёнда кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин. «Namanganliklar uz» канали ходимлари ўша куни суд мажлиси охиригача иштирок этган.

Ўзларини Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот вакиллари деб таништирган шахслар ҳам ҳеч қандай монеликсиз иштирок этишди ва интервьюларда судланувчилар тадбиркор экани ва иш ўринлари яратганини баён қилишиб, вазиятга сиёсий тус беришга ҳаракат қилишган.

Ҳали ҳукм чиқмаган иш бўйича пайдар-пай уюштирилаётган ахборотлар жамоатчиликни чалғитиш, судга очиқдан-очиқ босим ўтказиш экани маълум бўлмоқда.

Тадбиркорлик қилиб, иш ўрни яратган шахс шунга яраша имтиёз ёки рағбатга лойиқ, албатта. Бироқ бу одам ўғрилаш, босқинчилик ва безорлик каби айбловлар бўйича қонун олдида жавоб бермаслик имтиёзни бермайди», деди Турсунали Акбаров.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тиловат йўналишида қатнашувчи қорилар билан танишинг!

107 22:00 01.03.2021

Саудия Арабистони армиясида энди аёллар ҳам хизмат қилиши мумкин

175 21:30 01.03.2021

Помпейда беҳаё безакли арава топилди

901 21:00 01.03.2021

Мен мушукка яхшилик қилдим, эгаси эса...

406 20:30 01.03.2021

Журналист, блогер ва ижтимоий фаол инсонлар алоҳида қатламми?

147 18:44 01.03.2021

Теҳрон ядровий битим бўйича музокарани рад этди. Вашингтон афсусда

392 14:34 01.03.2021
« Орқага