Тўрт нарсага хос одоб кўрсатинг

08:00 04.12.2018 470

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Бизнинг улуғларимиз илм билан бирга одобга ҳам жуда эътибор қаратар эдилар.

Ҳазрат Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дер эдилар: Мен доим тўрт нарсага риоя қилдим. Биринчи нарса шуки, хассамни ерга қўйганимда, унинг учини каъба тарафига қаратиб қўймадим. Мен байтуллоҳни шу даражада ҳурмат қилдим.

Иккинчи нарса шуки, мен ризқимни жуда эъзозлар эдим. Караватда ўтирганимда, ўзим оёқ тарафда ўтирар эдим. Ризқимни эса бош тарафга қўяр эдим. Шу тарзда ўтириб таом ер эдим.

Учинчи нарса шуки, қайси қўлим билан таҳорат қилсам (поклансам), ўша қўлим билан пул тутмадим. Чунки, у Аллоҳ ато қилган ризқдир.

Тўртинчи нарса шуки, менинг китобларим ётган бўлса, ечган кийимларимни ўша диний китоблар устига қўймас эдим.

Абдулқайюм КОМИЛ таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!