Янгиликлар

Тўй ва маросимлар ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этмаслик учун жавобгарлик белгиланмоқда

1095

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партияларнинг фракциялари йиғилишларида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига риоя этмаслик учун жавобгарлик белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 192-1 янги модда сифатида таклиф этилаётган лойиҳада тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига риоя этмаган тадбирларни ўтказувчи шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида, тўйхона кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари эса базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилмоқда. 

Тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари томонидан ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан сўнг бир йил давомида бузилса базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Ушбу ҳуқуқбузарлик бўйича жавобгарлик масаласини маъмурий ишлар бўйича судлар кўриб чиқади. 

Сиёсий партиялар фракциялари томонидан биринчи ўқиш учун маъқулланган ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тўйдан аввал қудалар билан нималарни келишиш керак?

1528 08:40 06.05.2020

Энди тўйлару маъракалар ҳам тақиқланади

1189 08:30 21.03.2020

“Тўй ўлсин!”

1877 16:40 22.01.2020

Сенатнинг қарори “артист”ларга “копейка”ми?..

3743 19:00 09.01.2020

Доғистонда ҳам тўй-ҳашам муаммоси: “Дабдабавозликнинг нима кераги бор?”

791 10:40 08.01.2020
« Орқага