Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Твиттер уйғурлар туфайли Хитой элчихонасининг саҳифасини блоклади

1116

Твиттер АҚШдаги Хитой элчихонасининг саҳифасини блоклаб қўйди, бунга эса элчихонанинг уйғур аёллари ҳақидаги твити сабаб бўлди. 

Твитда Пекиннинг Шарқий Туркистонда экстремизмга қарши кураши натижасида уйғур аёлларининг дунёқараши ҳам ўзгаргани, гендер тенглиги ва репродуктив саломатлик тарғиб қилингани айтилган эди. 

Ижтимоий тармоқ расмийлари эса ушбу твит компаниянинг инсонпарварлик тамойилига тўғри келмаслигини билдирган. Компания инсонларни миллати, ирқи ва динига қараб камситувчи, зўравонликларни тарғиб этувчи твитлар олиб ташланишини ёки аккаунт умуман блоклаб қўйилишини эслатган.

Элчихона яқинда “Уйғур аёллари бола ишлаб чиқарувчи машина эмас” деб ёзиб қолдирган эди. Твиттер буни ўчириб ташланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар блокланадими?

1343 19:00 20.02.2021

Нидерландиялик сиёсатчи Эрдоғанни террорчига чиқарди

1022 17:00 16.02.2021

Кимлар БАА фуқаролигини олиши мумкинлиги маълум қилинди

1669 20:00 30.01.2021

“Исроил таълим дастури арабларни ўлдиришга чақиради”

2425 14:00 30.01.2021

Трампнинг твиттердаги саҳифаси ёпиб қўйилди

792 13:18 07.01.2021
« Орқага