Янгиликлар

Твиттернинг собиқ ходимлари Саудия Арабистонига жосусликда айбланяпти

326

АҚШ адлия вазирлиги Твиттер ижтимоий тармоғининг собиқ икки ходимини Саудия Арабистони фойдасига жусуслик билан шуғулланганликда айблади.

Айбланаётганлардан бири АҚШ, иккинчиси Британия фуқаросидир.

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, Твиттер ходимлари хизмат ваколатларидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини тўплашган ва Саудия Арабистонига берган. Гап 6 мингдан зиёд аккаунт ҳақида бормоқда, бу аккаунтларнинг эгалари орасида Риёзни танқид қилиб келганлар ҳам бор. Жосуслар айниқса 2015 йилда фаол бўлгани айтилмоқда.

Қирол маъқуллади: АҚШ Саудия Арабистонига 3 мингта аскар жўнатади

Саудия Арабистони ва Твиттер ходимлари ўртасидаги воситачиликни яна бир британиялик амалга оширган, уни ҳам жосусликда айблашяпти. The Washington Post нашрининг ёзишича, америкалик собиқ ходим 5 ноябрда қўлга олинган, британияликлар эса Саудия Арабистонида экани тахмин қилинмоқда.

Твиттер вакиллари АҚШ адлия вазирлиги ва Федерал қидирув бюросига жосусликда гумон қилинаётганларни аниқлагани учун миннатдорчилик билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«БАА валиаҳд шаҳзодаси Яқин Шарқда қарама-қаршиликни чуқурлаштиряпти»

1030 19:20 20.01.2020

Трамп ўқувчиларнинг мактабда ибодат қилиш ҳуқуқини таъминламоқчи

856 15:45 20.01.2020

АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига илк мусулмон воиза ишга олинди

835 20:30 18.01.2020

Саудия Арабистони америкалик аскарлар учун қанча тўлайди?

1381 15:20 18.01.2020

АҚШлик муслима аёлларнинг ҳимоя  методикаси 

915 17:40 17.01.2020

Эроннинг ҳужумида америкалик аскарлар контузияга учраган

1091 17:20 17.01.2020
« Орқага