“У барча нарсанинг эгаси бўлган адолатли Зотдир”

20:30 06.02.2019 444

Ушбу ояти карима маъноларига тўхталиш лозимдир.

"У қилган нарсасидан сўралмас. Ҳолбуки, улар сўралурлар". (“Анбиё” сураси, 23-оят).

Аллоҳ азза ва жалла ҳақиқий Моликдир. Бизлар Унинг йиғилган қулларимиз.

Бизларга Ўзи қандай хоҳлаласа, нимани хоҳласа ва нимага хоҳласа буйруқ қилади. Ўзи олади, Ўзи беради. Ўзи ўлдиради ва тирилтиради. Ўзи ризқ беради, ман қилади.

У барча нарсанинг эгаси бўлган адолатли Зотдир.

Заъиф миямиз билан унинг феълларига маслаҳат сўраб эътиборсиз ҳолда мурожаат қилишимиз мумкин эмас. Бизлардаги бу бош мия Холиқнинг ишидир. Унинг фикри қанча олий даражага етса ҳам ва қанча илмга етиб борса ҳам уни ишлаб чиқарувчисини қамраб ололмайди.

Абдуллоҳ ҒУЛОМОВ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!