Ахлоқ

"У хизматкорини туяга миндириб кириб келди..."

1960

Умар ибн Хаттоб даврларида мусулмонлар Қуддусни эгалладилар,(16/638) Шунда патриарх Софроний, қадимий шаҳар калитини мусулмонлар ҳукмдорининг қўлларига топширишгагина рози бўлди. 

Бу ҳақида мусулмонлар армияси қўмондони бўлмиш Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ, халифага билдирди. Шундан кейин Ҳазрат Умар ибн Хаттоб ўзлари билан бир хизматкорни ҳам бирга олиб, навбатма-навбат урғочи туяга минганча Қуддусга етиб келдилар. 

Қуддусга кириб келганларида, хизматкор туя устида ўтирган, Умар ибн Хаттоб эса, туянинг ипини қўлларида тутганча, уриниб қолган кийимда эдилар. 

Буни кўрган мусулмонлар у кишига, шаҳар аҳолиси ва патриархнинг кўзига салобатли кўринишлари учун, кийимларини янгисига алмаштиришга маслахат бердилар. 

Шунда Халифа ўзларининг ўша машҳур: - "Аллоҳ бизни ислом билан улуғлади, мабодо биз улуғликни бошқа нарсадан изласак, У бизни хор қилади" - деган тарихий жавобларини айтдилар. 

Обидхон Ҳамидов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Нега ажрашмоқчисиз?”

2709 08:00 30.05.2020

Охират юки

1718 08:00 04.05.2020

Ҳазрати Умар нега ўғрининг қўлини кесмаган? 

1418 13:00 20.04.2020

Отасини сўймоқчи бўлган ўғил...

2427 08:30 04.04.2020

Закотни қанча бериш керак?

1353 20:00 02.04.2020

Ҳазрати Умарга қарши ҳукм чиқарган қози

2919 08:00 28.03.2020
« Орқага