У жойларда ҳам мусулмонлар яшайдими?

09:59 04.09.2019 1897

Бугунги кунда мусулмон жамоалари дунёнинг деярли ҳамма жойларида мавжуд. Баъзи минтақаларда Ислом чуқур илдиз отган ва узоқ тарихга эга, аммо айрим ўлкаларда мусулмон жамоалари яқинда пайдо бўлганлиги билан ўзига хосдир. Лондон, Нью-Йорк, Париж ва Берлин каби шаҳарларда мусулмон жамоалари борлигини ҳамма билади, Eastern Eye портали эса мусулмонлар яшаётганлиги билан ўқувчини ажаблантирадиган жойларнинг рўйхатини тақдим этди.

Исландия

Мусулмон манбаларида Исландия ҳақида дастлабки эслатмалар ХII асрга тўғри келади. Aраб географи ва олими Муҳаммад ал-Идрисий ўзининг машҳур "Табула Рогериана" асарида мазкур ҳудуднинг баёнини келтирган. Aммо биринчи мусулмонлар Исландияга XVII асрдан келишни бошлаган. Ҳозир бу ерда Исломга эътиқол қилувчи 400 га яқин инсон бор. Уларнинг аксарияти мамлакатнинг пойтахти ва энг катта шаҳри, Исландияда ягона масжидга эга Рейкьявикда ишлайди ва яшайди.

Макао

Хитойнинг ярим автоном Макао шаҳри бугунги кунда бутун дунёнинг бўлмаса ҳам, Осиёнинг “қимор ўйинлари пойтахти” сифатида танилган. Бу ердаги илк мусулмонлар юзлаб йиллар олдин ўз тижоратларини олиб борган савдогарлар эди. Ҳозирги вақтда Макаода 10 мингга яқин мусулмон яшайди ва ишлайди, улар асосан вақтинчалик ишчилардир.

Сицилия

Италиянинг жанубий қирғоғидаги катта мазкур орол аслида бир пайтлар дунёдаги энг машҳур мусулмон жамоасини ўзида мужассамлаштирган Сицилия амирлиги ҳукмронлик қилган маскандир. Сицилия амирлигининг ҳукмронлиги 902 йилдан 1061 йилгача давом этган, шундан кейин орол устидан ҳокимият византияликлар қўлига ўтди. Бу шуни англатадики, ҳозирги Сицилия мусулмон жамоаси Яқин Шарқдан ташқаридаги дунёнинг энг қадимги шундай жамоалардан биридир. Бугунги кунда Сицилияда минглаб мусулмонлар истиқомат қилмоқда, уларнинг аксари кўп йиллар давомида бу диёрни маскан тутган инсонлардир.

Бразилия

Бразилиядаги мусулмонларнинг аниқ сонини айтиш қийин, чунки мусулмонлар ҳисобини юритиш ҳукумат статистик фаолиятида назарда тутилмаган. Aммо, экспертларнинг фикрига кўра, бу мамлакатда 35000 дан 500 000 гача мусулмон доимий равишда яшайди. Мусулмонлар биринчи марта Бразилияга XVI асрда қул қилиб олиб келинган. Кейинчалик, ХIX-ХХ асрлар давомида араб дунёсидан бу ҳудудларга кўчиш тўлқини юз берган. Бугунги кунда Бразилия мусулмонлари истиқомат қиладиган асосий аҳоли пунктлари бу мамлакатнинг бизнес пойтахти Сан-Паулу ва жанубий Пирана штатидир.

Манба: Исламосфера.ру
Ҳамид Содиқ таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!