“У кишини Аллоҳ таоло барча илмларга соҳиб қилган”

12:00 13.02.2019 676

Шайх Муҳаммад Зоҳид Кавсарий айтади: “Ҳадис илмларида ибн Ҳумомдан сўнг Анваршоҳ Кашмирийдек бошқа инсон бўлмади”. (“Ат-тасриҳ бимаа таваатара фий нузул ал-Масийҳ“. Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ таҳқиқи. 26-бет).

Фазилатли аллома шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ айтади: “Бунда ўттиз йил аввал Суриянинг Ҳалаб шаҳрида Шайх Анваршоҳ Кашмирийнинг шогирдларидан бўлмиш Шайх Аҳмадхон исмли олим инсон билан учрашдик. Унинг айтишича устози Анваршоҳ Кашмирий роҳимаҳуллоҳ матн китобларидан йигирма беш минг байтни ёддан билган экан!” (Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг “Девбанд сафари” мақоласи. Устоз Муҳаммад Сожид Қосимий).

Ушбу мақола эгаси, фазилатли шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг юртимизга сафари чоғидаги суҳбатларида, шайхнинг ўзларидан ушбу гапни яна бир бор эшитган.

Беназир шоир Муҳаммад Иқбол бундай деган: “Исломнинг охирги беш асрида мавлоно Анваршоҳ Кашмирий каби бирон кимса бўлмаган”.

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳар қачон отам Муҳаммад Шафий Усмоний устозлари Анваршоҳ Кашмирий ҳақида эшитсалар, юзлари хурсандчиликдан ёришиб кетар эди”.

Яна айтадилар: “Отам ҳар доим мавлоно Анваршоҳ Кашмирий ҳақларида гапирсалар, “У кишини Аллоҳ таоло барча илмларга соҳиб қилган”, дер эдилар”. (“Акобири Деобанд киа зей?“. 44-бет).

Суннатуллоҳ Абдулбосит

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!