Уч фарзандидан айрилган аёлнинг тўртинчи фарзандини сақлаб қолиш мумкин. Фақат яхшилар кўмаги зарур!

11:00 13.06.2018 5881

Фарзанд неъмати ота-она учун Аллоҳ таолодан берилган энг бебаҳо инъомидир. Болангизга зирапча кирса, жонингизни беришга тайёрсиз. Хаста бўлса-чи? Дунё кўзингизга қоронғи бўлади. Ҳеч қаерга сиғмай кетасиз. Бироқ бу ҳаёт ва унинг биз учун кутилмаган синовлари бисёр.

Хоразм вилоятидан етиб келган мурожаат таҳририятни эътиборсиз қолдирмади. Бугун биз уч фарзандидан ажралган онага ёрдам бермасак, охирги қолган фарзанди ҳам дунёдан кўз юмиши мумкин.

Келинг, онаизорнинг ўзидан фарзанди ҳақида эшитайлик.

«Менинг ўғлим Матниёзов Элшон 2016 йил июнь ойидан онкологик касал билан оғриди. Шу пайтгача уч фарзандим нобуд бўлган. Шу фарзандимдан бошқа фарзандим йўқ ва бошқа фарзанд кўра олмайман. Ўғлим иккимиз ижара уйда яшаймиз. Элшон Урганч шаҳар онкология касалхонасида операция бўлди ва етти курс химиятерапия олди. Аҳволи яхшиланмагач, 2016 йил декабрь ойида Ҳиндистон шахрининг Фортис касалхонасида яна операция қилинди. Докторлар (ЛИМФОМА) ташхисини қўйган. Биз ҳар ой вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида Гематология бўлимида қон ва қон плазма қуйдириб даволанамиз. Ўғлим кам қонлик билан ҳам оғрийди. 2017 йил ноябрь ойида Санк-Петербург шаҳрининг онкология шифохонасига бориб ПEТ аппаратига тушиб даволаниб келди. У ердагилар ҳар 3 ойда келиб қайта ПEТга тушишимизни айтди. ПEТ апарати Ўзбекистонда йўқ. Биз даволанишда 4 ойга кечикдик. Ўғлимнинг аҳволи оғирлашаяпти».

Азизлар бефарқ бўлмайлик. Муборак Рамазон ойида кимнинг ўзидан орттиргани бўлса шу боланинг яшаши учун хайрия қилайлик!

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:

Пластик карточка: 8600 0201 3186 4295 (Матназарова Севара, онаси)

22618000213187493001 (Ҳисоб рақами орқали)

Ёки: 8600 3329 0292 7676 (ҳозирча асосий)

22618000499194672001

МФО: 00547

ИНН: 200900014

Онаси Матназарова Севаранинг телефон рақами: +998914240243

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!