Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

«Учинчи кўз» ёхуд мисвокнинг яна бир фойдаси

2862

Суннат ҳақида тушунча

Суннат-араб тилида «тариқат», «маънавий йўл» деганидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган гап, иш, тақрир, халқий (тана тузилиши), ахлоқий сифатлар ва таржимаи ҳолга тегишли маълумотлар «суннат» дейилади. Биз эса бугун суннатда жорий бўлган ва ҳаттоки умматларига ишлатиш фарз бўлишидан қўрқилган, аммо суннатлигича қолган мисвок ишлатиш ҳақида маълумот берамиз. 

«Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севади» (Тавба, 108).

Покланишни мадҳ этган ва покликни севган зотга Ўзининг олийлиги ва Юзининг ва султонлигининг буюклигича ҳамду сано бўлсин.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллоллаҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Аллоҳ хушҳолдир - хушҳолликни суяди, озодадир - озодаликни суяди, карамлидир - карамни суяди, сахийдир - сахийликни суяди». (Термизий, Баззор, ва Абу Яъло ривоят қилганлар).

Покликни севган ва покланишни Ислом шиори қилган, ҳаётининг сўнгги кунида ҳам мисвок ишлатиб оғзини поклаб фаришталарни кутиб олган Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар бўлсин.

Мисвок - мусулмон ҳаётининг одатий тозалик воситаси ўлароқ танилган ва унинг биз билмаган бошқа фойдалари ҳам бор экан. Биз бу ерга биргина ҳадис келтириш билан кифояланамиз. 

“Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчидир», дедилар”

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар умматимга машаққат қилиб қўйишим бўлмаганида, уларни ҳар бир таҳоратда мисвок қилишга буюрган бўлур эдим», дедилар”.

Аслида мисвок ҳақида кўплаб ҳадислар келтирилган. Аммо мақсадимиз бўлган учинчи кўз ҳақида ва унинг мисвок билан боғлиқлик жойини ёритмоқчимиз. Мисвокни олимлар юзлаб фойдасини келтириш билан бирга уни тун ва тонгда ишлатиш орқали мияни тозалашини исботлашган. Айниқса, мисвок инсонлар учун энг муҳим бўлган эпифиз безини сергак қилиб уни уйғонишига ва фаолиятига жуда яхши таъсир қилади. Буни исботлаган олимлар бу безни бўғадиган нарсалар ҳақида ҳам ўрганишган. Аммо аввал бу без нима қилади ва нимага керак? Буни кўриб чиқамиз.

“Эпифиз бези - (юн. — ортиқ, дўмбоқ) — миянинг юқори қисмидаги ўсимта, “ғуддасимон без".

Эпифизда 2 хил модда - серотонин ва мелотонин ҳосил бўлади. Серотонин артерияларни торайтириб, медиатор вазифасини бажаради. Мелотонин эса жинсий безлар тараққиёти учун физиологик тормоз бўлиб, уйқу вақтида тахминан тунги соат учларда чиқа бошлайди ва уйғонишга ёрдам берадиган гормон вазифасини бажаради.

Бу без гипоталамус орқасида жойлашган бўлиб ўзи кичик бўлсада муҳим эндокрин без ҳисобланади. Эпифизнинг катталиги жуда кичик, диаметри тахминан 5-8 мм, ташқи томондан эса гуруч донасига ўхшайди. Без миянинг ярим шарлари орасида жойлашган ва ингичка тепаликларга симлар ёрдамида ўрнатилади. Вояга етган одамда унинг вазни атиги 0,2 г ни ташкил этади, унинг ўлчамлари 1-1,5 см дан ошмайди.

Эпифизнинг ривожланишининг бошланиши эмбриогенезнинг 2-ойида содир бўлади, у олдинги миянинг орқа қисми эпиталамусидан ҳосил бўлади. Органнинг катталиги одамнинг ёшига қараб ўзгаради. Унинг ўсиши балоғатга етишиш даврида тўхтайди.

Унинг турли тилларда турлича номи бўлиб жумладан: Ҳинд тилида у «учинчи кўз» деб аталади. Бу без қарағай ғуддаси каби шаклда бўлиб мияни чакка қисмида жойлашган. 

Бу без инсонни жасурлиги, фаҳм-фаросати, зеҳни ва шижоатига таъсир қилади. Эпифиз бези ўз ишини қуёш ботгач бошлайди. Уйқуга тайёрланишда иши кучаяди. Саҳар вақтида энг фаол пайти бўлиб кейин тўхтайди. Бу безни иш фаолияти сустлайдиган ва бўғадиган баъзи моддалар борки, биз уларни одатда ҳар куни ўзимиз билмай истемол қиламиз.

Уни бўғадиган нарса фтор ёки фторид моддасидир. У сунъий ишлаб чиқариладиган тиш пасталари орқали танамизга тунда ва тонгда киритиб берамиз. Ва натижада биз миямизни бўғиб тундаги китоб мутолаасидан маҳрум бўламиз.”

Энди нима учун айнан бу без ва мисвок бир бирига боғлиқлигига тўхталиб ўтамиз. Юқорида айтилганидек фтор эпифизни бўғиб қўйса мисвок уйғотади. Эпифиз қоронғуда энг фаол ҳолатида бўлади. Нимага айнан тун?

Тун - таҳажжуд, тафаккур, зикр, мутолаа, ибодатлар ва уйқу учун энг яхши вақт. Аммо биз тунги таомдан сўнг замонавий сунъий тиш пасталари билан тишларимизи ювамиз ва фторни танамизга киритамиз. Натижада эса бизнинг Учинчи кўзимиз блокка тушади. Эпифиз блокка тушса тафаккур ва жисмимизга керак барча гормонлар бўғилган ҳолатда уйқуга ётамиз ва тонгда чарчоқ ва миямиз ғўнғиллаши билан уйғонамиз. Таҳажжуд ва тунги зикрдан маҳрум бўламиз. Бу майли, аммо танамизга керакли моддалар ҳам чиқмайди. Шу сабаб кун давомида ҳолсизлик ва моддалар алмашинуви бузилади. Чунки эпифиз бези бутун танага керак моддаларни чиқишига тасир қилади. Фтор эса уни блокка туширади. Нафақат фтор балки шубҳали нарсаларнинг барчаси бу безни бўғиб қўяди. 

Бироқ бу тиш пасталардан умуман воз кечиш ва мисвокка ўтиш ҳаммага тегишли дейиш ҳам тўғри бўлмайди. Шифокорларнинг айтишича, фторли тиш пасталари айрим касаллиги бор одамларга фойдаси бор экан. Масалан, тишлари кариес билан касалланган ёки қанд диабети бор беморлар стоматолог тавсия қилган тиш пастасидан фойдаланишлари мумкин. 

Тишларида ёки бошқа аъзоларида муаммолари бўлмаган одамлар албатта мисвокдан фойдаланишлари мақсадга мувофиқ.  

Орифахон Юнусхўжа

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абу Ҳомид Ғаззолий: Ғаззолий яшаган даврга бир назар

53 13:55 02.07.2022

Туркия “Америка овози”ни ўчириб қўйди

258 13:40 02.07.2022

Эронда зилзила содир бўлди

100 13:20 02.07.2022

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

299 12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

911 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

95 12:20 02.07.2022
« Орқага