Янгиликлар

“Ўғлим, Филиппинда яна битта оилам бор...”

11346

Бир киши вафоти яқинлашган пайт фарзандларини ҳузурига чақирди. 

Тўнғич ўғлига: "Менинг чет элда ҳам хотиним бор. Бу унинг Филиппиндаги турар жойи, ўша аёлимнинг ҳам ҳолидан хабар олиб қўйгин", – деди. 

Ота вафот этди. Фарзандлар мерос тақсимланиши учун қози ҳузурида жамландилар. Тўнғич ўғил отасининг васиятини эслаб, қозига васият ҳақида сўзлаб берди. Қози бор ҳақиқатдан хабар топгач, то оталарининг Филиппиндаги аёли ҳам мерос тақсимотига қатнашмас экан, мерос бўлинмаслигини билдирди.

Тўнғич ўғил отасининг аёлини қидириб Филиппинга йўл олди. Манзилни қийналиб зўрға топди. Қараса, жуда оддий ва кўримсиз ҳовлида турар экан. Эшикни тақиллатган эди унга ҳижобли бир аёл чиқиб келди. 

Аёл: “Мен отангнинг аёлиман. Вафот этганини эшитдим. Аллоҳ Ўз раҳматига олсин", – деди. Тўнғич ўғил унга қози мерос тақсимланиши учун Риёзга чақиртираётганини айтди. 

Аёл эрининг ўғли билан Риёзга қайтди ва меросдан 800 минг риёл насибасини олди. Сўнг катта ўғилдан уни умрага олиб боришини илтимос қилди. Ўғил уни умра қилдириб, Жиддадан ўзининг юртига кузатиб қўйди.

Орадан тўрт йил вақт ўтди. Тўнғич ўғил отасининг аёлини зиёрат қилгиси келди. Филиппинга учиб борди. Аёлнинг манзилига бориб не кўз билан кўрсинки, уйда ҳеч қандай ўзгариш йўқ экан. Ҳовлининг таши ҳам, ичи ҳам аввал қандай бўлган бўлса, шундайлигича турган эмиш. Ўғил ҳайратланиб:

– Отамдан қолган меросингиз қани? Ҳеч қандай ўзгариш йўқ-ку! – деди. 

Аёл:

– Мен билан юр, - деди ва уни шаҳар марказида жойлашган катта бир исломий марказ олдига олиб борди. Марказда Қуръон таҳфизи ва диний билимлар таълим берилар, етимлар учун бошпаналар ҳам бор экан.

Аёл эрининг ўғлига: "Бошингни кўтар ва тепадаги ёзувни ўқи", – деди. Марказга отасининг номи қўйилган экан. Аёл: "Отангнинг номини мен қўйдим ва унинг номидан садақа қилиб юбордим", – деди. 

Ўғилнинг кўзидан шашқатор ёш оқди. Аёлнинг тақвоси, вафоси ва садоқатини кўриб ҳайратга тушди. 

Риёзга етар-етмас укаларига кўрган нарсаларининг хабарини берди. Улар ҳам акалари келмасидан оталари номидан хайрия очиш учун ўртага пул ташлашди. Жами беш миллион риёл пул йиғилди.

Бу аёл уларга дунёдан кўра охиратни севишни ўргатди.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунё ўзи бир матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир», дедилар.

Қандайин ҳам тўғри, ажойиб сўзлар! 

Барча мўмин-мусулмонга ўзига мос тақволи, солиҳа аёл насиб этсин!

Абдулборий Холтўрахон таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Филиппинда ер қимирлади — 11 киши вафот этгани айтилмоқда

559 20:30 23.04.2019

Роҳинжалар яшаш учун Филиппинга таклиф этилди

1475 20:30 28.02.2019

Филиппиндаги масжидда портлаш: қурбонлар бор

760 21:30 30.01.2019

Филиппинда миллий Қуръон мусобақаси ўтказилади

433 12:00 22.01.2019

Видео: Филиппинда ҳарбий бўлинма аскарлари шаҳодат келтириб, Исломни қабул қилди

3038 06:00 29.11.2018
« Орқага