Саволим бор...

Ўғлимнинг исмини ўзгартирайми?

2816

Савол:

Ассалому алайкум. Ўғлимнинг исми Акбар. “Акбар” исмини қўйса бўладими ёки алмаштириш керакми?


Жавоб:

Акбар исмини қўйишнинг кароҳияти бор. Чунки ислом фарзандга исм қўйишга алоҳида эътибор беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир неча исмни маъулламай, ўзгартириб берганлари ҳақида ривоятлар бор. Сўралган исм исмлар бобидаги жорий машруъ одобга зид. Чунки унда бандани оқлаш ва мақташ мавжуд. Аллоҳ таоло: "Шундоқ экан, ўзингизни оқламанг", дейди ("Нажм"сураси, 32-оят). 

Қолаверса, Акбар исмининг яхши эмаслигига далолат қиладиган ҳадиси шариф ҳам мавжуд. Имом Бухорий "Таърихул кабир"да, Насаий "Сунанул кубро"да Исом ибн Баширнинг отасидан ривоят қилишларича, "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга Башир деб исм қўйиб бердилар. Ўзининг исми Акбар эди", дейилади.

Демак Акбар, Акмал, Атҳар каби ўзида мақтов ва оқлов мужассам исмларни қўймаган яхши.  

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага