Ахлоқ

“Ўғлинг ҳалиям Сурияда ўқияптими?” 

3290

Ўзимни босолмайдиган даражага чиқиб кетади. Аламимни шу ердан оламан. Кимдир ёзганди. Фейсбук "Искандарнинг шоҳи бор дейиладиган қудуқ. Ҳеч ким эшитмайди. Аммо, одам енгиллайди" деб.

Ўша қудуқни излаб қоламан...

Фарзандларим Мисрда ўқийди. Яқинда биттаси дарс жараёнини видеога олиб менга юборибди. Хурсанд бўлиб қариндошларимизга кўрсатдим. Нима дейди денг? "И-е!? Улар ҳам партада ўлтирадими?!"

Яхшиям кўрсатганим. Шунчалар ҳам савиясиз, анқов бўладими одам?!

Баъзи эшитганлар "Қайтиб келишмайдими? Сиз ҳам кетасизми? Бутунлай кетармишсизлар а?" дейди анқайиб.

Мен билан ишингиз нима?! Унинг ўрнига такасалтанг ўғлингиз, ғийбатчи келинингиз тарбиясига вақт ажратсангиз-чи?!

Бир қариндошимиз бор. Ҳар кун чиқади. Энг ками икки маҳал. Нега чиқишини яхши биламиз. Шароити яхши эмас, фарзандлари бемеҳр. Нонуштада асал, қаймоқ, тушликда яна тансиқ таом. Гап бу ҳақда эмас. Таомдан сўнг албатта: "Сурияда яхши юришибдими?" дейди. Деярли ҳар сафар. "Сурияда эмас, Мисрда ахир, неча марта айтдик, биров эшитса нима дейди? Миср бутунлай бошқа давлат, тинч, элчихоналар орқали рўйхатга олинган. Қайтиб бундай деманг" десак, "Миср эсимдан чиқиб қолади-да" дейди тиржайиб. Нега Миср чиқади-ю, Сурия чиқмайди!?

Яна чиқади. "Сурияда уруш эмиш-а?"

Жонинг қаерингдан чиқади?

Қаерларингдан чиқади ўша жонинг???

Яна тўлиб кетаман...

Салим Айюбий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россиянинг Анқарадаги элчихонасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

664 16:40 28.02.2020

Туркия YouTube ва ижтимоий тармоқларни блоклаб қўйди

787 12:00 28.02.2020

Туркия: “Суриялик қочқинларни энди тўхтатиб тура олмаймиз”

1137 11:00 28.02.2020

“Идлибдаги даҳшатлар таъсирида болалар тилдан қоляпти”

769 09:40 28.02.2020

Сурияда ўнлаб турк аскарлари ҳалок бўлди. Анқара қасос олишга киришди

1349 09:24 28.02.2020

“Генерал Сулаймоний Башар Асадни истеъфога чиқмасликка кўндирган”

952 19:20 25.02.2020
« Орқага