Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ўғрининг мазҳаббошига насиҳати...

3445

Имом Аҳмад ибн Ҳанбалга ўғрининг қилган насиҳатини эшитганмисиз?

Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Мен кўп марта отамнинг (Имом Аҳмад):" Абул Ҳайсамга Аллоҳ раҳм қилсин, Аллоҳ Абул Ҳайсамни авф этсин", - деганини эшитар эдим.

Бир куни: "Эй ота, Абул Ҳайсам ким?" – деб сўрадим.

Бунга у шундай жавоб берди: "Мени дарралашга олиб келишганида қўлларимни товонимга узатдим. Тўсатдан кимдир орқадан кийимимни тортаётганини ҳис қилдим ва мендан савол сўраган бир йигитни кўрдим: "Мени биласанми?"

“Йўқ”, дедим.

У: "Мен Абул Ҳайсам, ўғри, дайди ва чўнтаккесарман. Менинг исмим халифанинг рўйхатида ва менга ҳар хил вақтларда қилган номаъқул ишларим учун ўн саккиз минг қамчи уришди. Мен ўша зарбаларга шайтоннинг ва дунёвий йўлда бардош бердим. Сиз дин йўлида чидашингиз керак, чунки сиз Раҳмоннинг йўлидасиз", деди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» бола ўғирлаганларни қатл этди. Улар орасида ўзбекистонлик аёл борлиги иддао қилинмоқда

7418 15:55 13.09.2021

Ўғри бола ва ҳакима она

1970 18:10 07.06.2021

Ўғрининг ҳолига йиғлаган киши

1432 13:00 28.05.2021

Ўғрининг тақвоси

2330 21:30 04.01.2021

“Устоз, соатни ўғирлаган мен эдим...”

2163 18:20 28.09.2020

Мусулмон бўлган ўғри

3732 13:23 01.09.2020
« Орқага