Янгиликлар

“Уйғурлар миллий буюмларидан ҳам маҳрум этиляпти”

1912

Шинжонда Коммунистик партия амалдорлари уйғурларнинг миллий ва мусулмонча турмуш тарзини йўқ қилишнинг турли усулларини тиним билмай жорий этиб келмоқда. Хусусан, анъанавий мебеллар ва интерьер жиҳозлари – гилам, сўри, кўрпа-тўшак ва кашта туширилган ёстиқларни уйдан олиб чиқиб ташлаш талаб қилиняпти. 

Business Insider нашрининг ёзишича, уйғурларга дарс столи, ошхона стол-стуллари ва кароватлар олиш буюриляпти. Буйруққа бўйсунмаганлар “сиёсий қайта ўқитиш” лагерларига юбориш билан таҳдид қилиняпти. 

Шинжонда яшовчи аёллардан бири “Озод Осиё” радиосига берган интервьюсида эри лагерга сургун қилинганидан кейин уйини таниб бўлмас даражада ўзгартиришга мажбур қилинганини айтди: уйдан анъанавий гиламлар ва ёстиқларнинг бари чиқариб ташланган. 

“Энди биз ҳам маданиятли бўлдик”, – дейди аёл киноя билан.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Немислар ҳам уйғурларга бўлаётган зулмдан норози

1905 08:45 04.02.2020

Хитойга бойкот эълон қилган боксчининг камари олиб қўйилмади

1400 16:20 11.01.2020

Лагерлардаги уйғурлар “битирувчи” бўлди

2175 18:30 09.12.2019

БМТнинг махсус маърузачиси Шинжонга бормоқчи

1289 19:30 06.03.2019

Ғарб давлатлари элчилари Шинжонга бормоқчи

925 08:00 16.11.2018
« Орқага