Ухлашдан олдин уч маротаба ўринни қоқиш суннатида илмий мўъжиза бор

23:00 04.10.2018 4583

Ғарб олимлари инсон ухлаётган пайтида танасидан ўлик ҳужайралар кўрпага тушишини, улар вақтида тозаланмаса, кўпайиб, унга қайтиб ётган инсоннинг жисмига ёпишиб, касалликлар келтириб чиқаришини, ҳар турли йўл билан тозаланса ҳам кетмаслигини, маълум қисми қолишини, айнан уч бора қоқиш билан кетишини аниқладилар, дейдилар.

Бу ғарб олимлари ким эканликлари, у микроорганизмлар қандай турда эканлиги, қанақа касалликлар келтириб чиқариши номаълум. Лекин ҳақиқат шуки, Аллоҳ таолонинг “Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман. Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам” ("Ҳааққоҳ" сураси 38-39-оятлар) деганидан биз, бу кўриш даражамиз билан кўришга қодир бўлмаган олам ҳам борлиги маълум, аниқ.

Замонавий илм ҳам кўрпа-тўшакларимизда бизга кўринмайдиган, инсоннинг тўкилиб тушган териси билан озиқланадиган каналар мавжудлигини исботлайди. Уларнинг умри бир ой. Урғочиси бир бор тухум қўйганида ҳар гал 20-30та қўяди. Муносиб ҳарорат ва 50-80%ли намликда шиддат билан кўпаяди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Сизлардан бирингиз тўшагига ётмоқчи бўлса, изорининг ичи билан уни 3 маротаба қоқсин. Зеро у унда нима борлигини билмайди” дедилар. (“Саҳиҳул Бухорий” 6320).

Ҳадисдан олинадиган фойдалар

– Қўл билан эмас, изор билан қоқишга буюришлари, инсон ўзи билмаган ҳолда зарар юққан қўлини оғизга ё бурунга теккизиб зарарланмаслик учундир.

Изорнинг ич томони билан қоқишлик эса, унинг ташқи кўринишини асраш учундир.

“У ҳаводан нутқ қилмас” (“Нажм” сураси, 3-оят) Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳар бир сўзлари асосли эканлигини, унда ҳали кашф қилинмаган илмий мўжизалар борлигини исботлайди.

Доктор Маҳмуд Абдуллоҳ Нажо

Умму Абдуллоҳ таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!