Ўкинманг! Агар бирор ҳодиса кўнглингизни оғритса, ўзингизга савол беринг

10:00 13.08.2019 311

Ўзимиздан бошимизга тушиши мумкин бўлган энг оғир мусибат нима деб сўрайлик. Сўнгра руҳимизни ўша мусибатга йўлиқиши мумкинлигига ва унга бардош беришга ҳозирлайлик. Аллоҳ таоло айтади: “Уларга одамлар: “Сизларга қарши (ҳужум учун) одамлар (Макка мушриклари лашкар) тўпладилар. Улардан қўрқингиз!” деганларида, (бу гап) уларнинг имонларини янада зиёда қилди ва айтдиларки: “Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!” (Оли Имрон сураси, 173-оят).

 ***

 “…Ким Аллоҳдан қўрқса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилади. Яна уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантиради. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга етади…” (Талоқ сураси, 2-3 оятлар)

 “…Аллоҳ танглик (камбағаллик)дан кейин енгиллик (бойлик)ни ҳам пайдо қилади” (Талоқ сураси, 7-оят).

Билгинки, сабрдан кейин ғалаба, тангликдан сўнг кенглик ва, албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Аллоҳ банданинг гумонидадир. Бас, у хоҳлаганидек гумон қилсин.

 “…Сизни улардан (ҳимоя этишга) Аллоҳнинг ўзи етади. У Эшитувчи ва Донодир” (Бақара сураси, 137-оят).

Ўлмайдиган, ҳамиша Барҳаёт Зотга таваккул қилинг…” (Фурқон сураси, 58-оят)

…Ахир, Аллоҳ (мусулмонларга) ғалаба ато этиб ёки Ўз ҳузуридан бирор буйруқ бериб қолса, ичларида сир тутган нарсаларига пушаймон бўлувчиларга айланиб қолишлари мумкин-ку!” (Моида сураси, 52-оят)

 “Яқин бўлувчи (қиёмат) яқин қолди. Унинг учун Аллоҳдан ўзга очувчи (билувчи) йўқдир” (Нажм сураси, 57-58-оятлар).

Шеър:

Ҳақ енгиллик берса, бўлар иш осон,
Машаққат камаяр, ҳурсанд бўласан.
Қанча умидсизлар мақсадга етар,
Қанча тадбир қилган қолади нолон.

Қанча фақирларга берилди сарват,
Неча бир қўрқоқлар бўлди паҳлавон.
Кўпларнинг аччиғи ширинга дўниб,
Энди яшашяпти хурсанд, шодумон. 

"Ўкинма" китобидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!