Аҳли ирфон

Ўкинманг, ҳаёт сиз тасаввур қилгандан бошқача

1201

Дейл Карнеги ичагида яраси бор бир кишининг воқеасини айтиб ўтган. Касаллиги жиддийлашиб кетгани учун шифокорлар унинг вафот этадиган муддатини белгилаб, кафанини тайёрлаб қўйишни айтишган. Бемор тўсатдан кескин қарор қабул қилади. У саноқли умри қолганини ўйлаб, роҳатларнинг барча турини тотиб кўришга қарор қилади. Ўлимидан олдин шу вақт ичида бутун дунёни кезиб чиқишга ва барча орзуларини амалга оширишга қасд қилади. Унинг чипта сотиб олганини эшитган шифокорлар қайтаришга уринишди: “Сизни огоҳлантирамиз! Агар шу сафарга чиқсангиз, қабрингиз денгизнинг туби бўлади”, дейишади. Шифокорларга у: “Бунинг хавотирли жойи йўқ. Вафот этсам, яқинларим ва оила аъзоларим ёнига дафн қилинишимга ваъда бердим”, деб жавоб беради. У кемага чиқди ва мана бу шеърни такрорларди:

Умрни зиёда қилади лаззат,

Уни кемиради қайғу, машаққат.

Бу байтни мусулмон бўлмаган бутпараст айтган.

У киши сафари давомида шод-хуррам бўлиб хотинига мактуб ёзди. Унда: “Кемада энг лаззатли ва тотли нарсаларни еб-ичдим. Қасидалар ўқидим. Барча тотли таомларни, ҳатто менга мумкин бўлмаган ёғлисини ҳам едим. Бу вақтда ўтган ҳаётим мобайнида лаззатланмаган роҳатланишдан ҳузур олдим. Яна нима қолди?” деб ёзилган эди.

Дейл Карнеги у бемор тузалгани ва унинг услуби касалликни даволаш ва оғриққа қарши курашиш учун энг яхши йўл эканини айтган. Лекин биз юқорида келтирилган шеър мазмунини маъқулламаймиз. Чунки бундай йўл Аллоҳнинг кўрсатмаларига мувофиқ эмас. Бу қиссадан хурсандчилик ва хотиржамлик тиббий муолажадан кўра фойдаси кўпроқлиги маълум бўлади, холос.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фазилатларга эришиш йўллари

714 23:00 22.11.2019

Мусибатдан ҳам мўминга фойда бор

609 23:00 19.11.2019

Қасос – ғазабланган кишини ўлдирадиган заҳардир

434 23:20 15.11.2019

Аллоҳнинг Расули саҳобаларига ўргатган дуолар...

973 23:00 13.11.2019

Ўткинчи шон-шараф

457 23:00 11.11.2019

Бошқаларга эътиборли бўлинг!

883 23:00 09.11.2019
« Орқага