Ўкинманг! Қазо ва қадарда битилгани бўлади

00:00 08.06.2019 731

Ҳар бир нарса қазо ва қадар биландир. Бу эътиқод ҳидоят элчиси бўлмиш Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эргашган ҳар бир мусулмоннинг эътиқодидир. Борлиқдаги ҳамма нарса фақат Аллоҳнинг илми, изни ва тақдири билангина бўлади.

“Хоҳ ерга ва хоҳ ўзларингизга бирор мусибат етса, Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул маҳфузда битилган) бўлур. Албатта, бу Аллоҳга осондир” (Ҳадид сураси 22-оят);

Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик” (Қамар сураси 49-оят);

Сизларни бир оз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синаймиз. “(Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад), Уларга мусибат етганида: “Албатта, биз Аллоҳ учунмиз ва, албатта, Унинг ҳузурига қайтамиз”, дейдилар!” (Бақара сураси 155 – 156-оятлар).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Мўминнинг иши ажойибдир, ҳамма амалида унга яхшилик бор. Унга бирор хурсандлик етса, шукр қилади, ўзига яхши бўлади. Агар унга бирор мусибат етса, сабр қилади, бу ҳам унга яхшилик бўлади. Бундай имконият мўминдан бошқа ҳеч кимда йўқ”.

Сўрасанг, Аллоҳдан сўра, У Зотдан ёрдам тила ва бил; агар бутун уммат жамланиб сенга фойда бермоқчи бўлса ҳам, Аллоҳ ёзганидан ортиғини бера олмайди. Агар бутун уммат сенга зарар етказмоқ чи бўлсалар ҳам, Аллоҳ ёзганидан ортиқ ҳеч зарар етказа олмайди. Қаламлар кўтарилди, саҳифалар қуриди”.

Сенга етадиган нарса хато кетмас, хато кетдими, демак сенга эмас”.

Эй Абу Ҳурайра, қалам сен йўлиқадиган нарсаларни ёзиб қуриб ҳам бўлди”.

“Сизга фойдали бўлган нарсаларга интилинг, Аллоҳдан ёрдам сўранг, ожиз қолманг, “Ундай  қил ганимда бундай бўлар эди”, деманг, балки “Аллоҳнинг тақдири, У Зот Ўзи хоҳлаган ишни қилади”, денг”. “Аллоҳ бандага тақдир қилган нарса банда учун яхшиликдир”.

Донишмандлардан биридан “Гуноҳнинг бандага фойдаси борми?” деб сўралди. Шунда у зот: “Фойдаси бор, яъни, ўша гуноҳи учун надомат чекиб, тавба қилиш, мағфират сўраш ва хокисор бўлиш инсонга фойдадир”, деб жавоб берди.

Шеър:

Маломат қилсанг ҳам менга фарқи йўқ,
Қилмасанг ҳам энди менга барибир.
Бу сенинг ҳаётинг, у сенинг умринг,
У ҳеч ҳам ўзгармас дақиқ бир тақдир.


"Ўкинма" китобидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!