Ўкинманг! Сизни ўкинтираётган нарсаларнинг қийматини билинг!

09:00 13.02.2019 718

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам: "Аллоҳни поклайман, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳ буюкдир, каби сўзларни айтишим мен учун қуёши порлаган дунёдан яхшироқдир", дедилар.

 Солиҳ салафлардан бири бойлар, уларнинг қасрлари, мол-давлатлари ҳақида бундай деган эди: "Биз еяпмиз, улар ҳам емоқдалар, ичяпмиз, ичмоқдалар, кўряпмиз, кўрмоқдалар. Аммо биз ҳисоб бермаймиз, улар эса ҳисоб берадилар".

"Худди сизларни дастлаб халқ қилганимиздек, ҳузуримизга якка-якка келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирдингиз. Сизлар ўзингизча шерик деб ўйлаган шафоатчиларингизни кўрмаяпмиз?! Батаҳқиқ, ораларингиз узилди. Сиз даъво қилган нарса ғойиб бўлди" ("Анъом" сураси, 94-оят).

"Батаҳқиқ, Аллоҳ Расулининг тушини ҳақ ила тасдиқлади, албатта, Масжидул Ҳаромга, иншааллоҳ, омонликда, сочларингиз олинган, қисқартирилган ҳолда, қўрқмасдан кирасизлар. Бас, У сиз билмаган нарсани билади ва сизларга бундан бошқа яқин фатҳни қилди" ("Фатҳ" сураси, 27-оят).

"Ўшанда мунофиқлар ва қалбларида касаллик борлар: «Аллоҳ ва Унинг Расули бизга ёлғондан бошқани ваъда қилмаган экан», дердилар" ("Аҳзоб" сураси, 12-оят) (Улар, Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васалламдан изн сўрамай, сафарбарликдан кетиб қолганлари ҳам етмаганидек, мўминлар ичига ғулғула солдилар).

Ҳаётингиз фикру ўйингизга қараб қурилади. Агар фикру ниятингиз яхши бўлса, бахтли ҳаёт, ёмон бўлса, бахтсиз ҳаётга эришасиз.

Дерлар: агар ялангоёқ бўлсангиз, оёғи узилганларга қаранг. Шунда Аллоҳ таоло сизга оёқ неъматини бергани учун ҳамдлар айтасиз.

"Ўкинма" китобидан
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!