Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украина чегарасида ўзбекистонликлар автоҳалокатга учради

1550

Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси маълум қилган:

«Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси афсус билан маълум қиладики, Ўзбекистон Республикасининг уч фуқароси: Ҳакимов Отабек Равшанбек ўғли (2001 йилда туғилган), Хусаинов Беҳзод Жамолиддин ўғли (2001 йилда туғилган) ва Солоҳиддинов Шерзод Шавкат ўғли (2001 йилда туғилган), Польша чегарасига кираверишда автоҳалокатга учради.

Даҳшатли фожиа натижасида Ҳакимов Отабек воқеа жойида вафот этди. Қолган икки ҳамюртимиз Львовдаги шаҳар касалхонасида.

Ушбу воқеаларни инобатга олиб, Ўзбекистоннинг Киевдаги Элчихонаси зудлик билан элчихона кўнгиллилари гуруҳи вакили, малакали шифокор Темурбек Юсуповни Львовга жўнатди. Унинг Львовга келиши бугун 5 март куни кутилмоқда.

Ҳакимов Отабекнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган ҳолда, жабрланган ватандошларнинг барча қариндошлари ва яқинларини ишонтириб айтамизки, Элчихона уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жумладан, дори-дармонлар билан таъминлаш ва Украинанинг етакчи шифокорлари билан маслаҳатлашиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади.

Шунингдек Элчихона О.Ҳакимовнинг жасадини халқимиз анъаналарига мувофиқ мумкин бўлган энг тез вақтда ўз Ватанига жўнатиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширади. Шу билан бирга, биз бу масалани ҳал қилиш мамлакатда олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатлар ва оммавий эвакуация туфайли мураккаблашаётганини тушунишингизни сўраймиз», дейилади маълумотда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украина муҳим шаҳарни озод этди

1391 09:57 02.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

376 10:40 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

743 09:55 01.10.2022

НАТО котиби Украинанинг ташкилотга киришини рад этмади

1461 22:45 30.09.2022

Украина тезлаштирилган тарзда НAТОга аъзо бўлиш учун ариза топширмоқда

574 21:27 30.09.2022

Владимир Путин Россия таркибида янги субъектларни шакллантириш бўйича бир қатор шартномаларни имзолади

441 20:38 30.09.2022
« Орқага