Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Украина НАТОга аъзо бўлади, Россиянинг бунга аралашишга ҳаққи йўқ»

1377

Украина ва Грузия Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО)га аъзо бўлади, лекин уларнинг қачон қўшилиши аниқ эмас. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

«Украина аъзолик учун ариза топширган ва биз унинг ислоҳотларини қўллаб-қувватлаб, қуролли кучларни ўз стандартларимизга мувофиқ модернизация қилишга ёрдам бериб, бу борада ишлашга қарор қилганмиз. 2008 йилда биз Украина ва Грузия НАТО аъзоси бўлишига қарор қилганмиз, бироқ аниқ қачон аъзо бўлишини белгиламаганмиз», – деди у. 

Столтенберг НАТОга аъзо бўлиш ёки бўлмасликни фақат Украина ҳал қилиши кераклигини, Россия Федерациясининг бу масалага аралашишга ҳаққи йўқлигини таъкидлади.

Журналистларнинг Украина яқин бир неча ой ичида НАТОга қўшилиши ёки қўшилмаслиги ҳақидаги саволига Столтенберг шундай жавоб берди:

«Ҳозир кун тартибида ислоҳотлар – Украинага ёрдам. Қайтараман: ҳозир гап Россия агрессиясида. У Украинанинг бир қисмини – Қримни босиб олди, айирмачилар кўмагида Донбассни назорат қиляпти, кейин эса бизни миллий суверенитетни бузадиган битимни қабул қилишга мажбурламоқчи»

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

272 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

576 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

426 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

899 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1019 18:30 24.01.2022
« Орқага