Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украина президенти рафиқаси билан масжидга борди 

1485

Украина Президенти Владимир Зеленский Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи чоғида ушбу мамлакат учун муҳим бўлган бир неча эътиборга молик жойларни зиёрат қилди. 

Хабар қилинишича, президент ва унинг рафиқаси Елена Абу-Дабидаги дунёда энг катта масжидлардан бири – Шайх Зайд масжидига ташриф буюрган.

«Президентлик жуфтлиги БААнинг биринчи президенти ва асосчиси шайх Зайд Ол Наҳайённинг масжиди ёнидаги қабрида унинг хотирасини ёдга олишди. Шундан сўнг, Украина президенти ва биринчи хоним масжидни кўздан кечирди ва "Ҳурматли меҳмонлар китобига" ўз таассуротларини ёзиб қолдирдилар", деб таъкидлайди Президент девони.

Масжидга киришдан олдин сиз пойабзалингизни ечишингиз керак, ҳатто президентлар учун ҳам бу қоида истисно қилинмайди. Гарчи масжидга боришда миллий кийимлар бўлиши шарт бўлмаса-да, биринчи хоним арабча услубдаги қизил узун кўйлак кийиб олган.

- Масжидда Елена Зеленская енглари бўлган узун анъанавий араб аёл кийими абая кийиб олган эди. У кийимни масжиднинг ўзидан олди, - деб хабар берган биринчи хонимнинг матбуот хизмати.

Абая жамоат жойларида кийинишга мўлжалланган кенг кўйлак. Маҳаллий аёллар учун одатда қора ранг, махсус тадбирлар учун бошқа ранглар танланади. Елена Зеленскаянинг боши сутранг ипак шарф билан ўралган эди – бу масжидга кирадиган аёллар учун мажбурий талаб.

Шундан сўнг, Украина давлатининг бошлиғи хизмат пайтида ҳалок бўлган БАА фуқароларини ёдгорлигини зиёрат қилиб, у ерда гулчамбар қўйиш маросимида қатнашди. Зеленский “Ваҳат Ал Карама” ёдгорлик ёдгорлик мажмуасини ҳам кўздан кечирди.

"Украинада ўз давлатини ҳимоя қилиш ва бунинг учун энг қадрли нарсадан - ҳаётдан воз кечиш нимани англатишини жуда яхши тушунишади. Биз бу Бирлашган Араб Амирликлари учун жуда муҳим масала эканлигини тушунамиз", - деган Зеленский.

Ташриф доирасида Украина ва Бирлашган Араб Амирликлари Жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш тўғрисидаги битимни ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алмаштириш тўғрисида Меморандумни имзоладилар.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳужжатлар Ички ишлар вазири Арсен Аваков ва БАА Ички ишлар вазирининг ўринбосари шайх Сейф Бин Зайд Ал Нагаян томонидан имзоланган.

"Бундан буён сайёҳлар ўз ҳайдовчилик гувоҳномалари билан автоуловни ижарага олишлари ва БААда ишлайдиган украиналиклар гувоҳномаларини бепул ва имтиҳонсиз алмаштиришлари мумкин", - дея изоҳ берган вазир.

Дубай, БАА. Украина ва Бирлашган Араб Амирликлари умумий қиймати 3 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган меморандумлар ва шартномалар имзолашди, деб хабар қилган Украина Президентининг матбуот хизмати.

Бирлашган Араб Амирликлари Украинанинг агросаноат мажмуасига инвестицияларни 10 баравар ошириб, йилига 2 миллиард АҚШ долларигача етказиш ниятида.

"Укроборонпром" давлат концерни бош директори Юрий Гусев Tawazun Economic Council ва EDGE Group билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишув ва шартномаларни имзолади. Умумий қиймати қарийб 1 миллиард АҚШ долларига тенг шартномалар тузилди.

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Зеленский Байдендан Россияни "жиловлаб туриш" учун ёрдам сўради

674 10:30 13.04.2021

Зеленский: “Донбассда вазият чиндан ҳам кескинлашди”

1255 15:10 10.04.2021

“НАТО – Донбассдаги можарони тугатишнинг ягона йўли”

962 08:30 07.04.2021

Украинада Қримни қайтариш бўйича стратегия тасдиқланди

881 18:30 25.03.2021

Рада «диктаторча» қонун қабул қилди

1227 14:40 22.12.2020
« Орқага