Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

469

АҚШ президенти Жо Байден АҚШ ҳукуматини молиялашни давом эттириш, жумладан, Украинага 12,4 миллиард доллар миқдорида қўшимча ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Ҳисоботда айтилишича, қонун «2023 молия йили учун (1 октябрдан бошланади) федерал идораларга 2022 йил 16 декабргача федерал ҳукуматнинг лойиҳалари ва фаолиятини давом эттириш учун ҳамда  Украинадаги вазиятга жавоб бериш учун қўшимча маблағларни ўз ичига оладиган ажратмалар беради».

Қонун АҚШда молиявий йил тугашидан олдин кучга кирди.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни қонун лойиҳаси Сенат томонидан, жума куни эса АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан қўллаб-қувватланган эди.

Аввалроқ, АҚШ қонунчилари Украинага қўшимча ёрдам сифатида давлат бюджети лойиҳасига 12,4 млрд. долларлик ёрдамни қўшишган эди.

Қўшма Штатлар Украинага 1,1 миллиард доллар миқдорида янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилганини ёзди. Пакетга 18 та янги HIMARS  ва дронга қарши тизимлардан ташқари, юзлаб зирҳли транспорт воситалари ва радарлар киради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

309 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

149 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

224 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1048 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

235 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

728 17:35 28.11.2022
« Орқага