Янгиликлар

Украиналик муслималар энди паспорт учун ҳижобда суратга тушишлари мумкин

1836

Жорий йилнинг 17 июль куни Украина Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларни расмийлаширишнинг эскирган қоидаларини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда Украина Мусулмонлари диний бошқармаси хабар тарқатди.

Хусусан, фотосуратга тушаётган одамнинг енгил фонда ва бош кийимсиз бўлиши талаблари энди мажбурий эмас. Бундан мақсад Украина қонунчилигини халқаро стандарларга мослаштиришдир.

Ҳужжат учун суратга тушишнинг бошқа қоидалари ўзгаришсиз қолади. Жумладан, юз фотосуратнинг 70-80 фоизини эгаллаши, елкалар кўриниб туриши, юз ифодаси нейтрал ва кўзлар очиқ бўлиши керак. 

«Украина мусулмонлари аёлларнинг паспорт учун ҳижобда суратга тушишига қўйилган тақиқ олиб ташланишига эришди, илтимосимиз кўриб чиқилганидан ва ижобий ҳал қилинганидан мамнунмиз. Биз учун ўз юртимизда камситилган деб ҳис қилинмаслик ва Раббимизнинг буйруқларига амал қилиш жуда муҳимдир. Аёлнинг бошидаги рўмол ҳаёт учун тўсиқ ёки таҳдид эмас, балки унинг камтарлиги ва юксак маданиятининг кўрсаткичидир», – дейди Бутунукраина муслималар уюшмаси президенти Екатерина Юрченко.

Паспорт учун бош кийимда суратга тушиш 2019 йилнинг октябр ойидан бошланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинада ҳайит давлат байрамига айланади – Зеленский

1054 09:51 19.05.2020

Украина: хитойликларга чақалоқлар сотувчи жиноий гуруҳ фош этилди

1768 09:30 28.04.2020

Украина президенти коронавирус дорисини топганга 1 млн доллар бермоқчи

373 11:00 13.04.2020

Пулни вирусдан ҳимоя қилиш мумкинми?

649 17:00 13.03.2020

Украина чеченларга фуқаролик беришдан бош тортди

1294 16:00 13.03.2020

Diamond Princess лайнеридаги украиналиклар Ватанга келишдан бош тортди

916 15:20 25.02.2020
« Орқага