Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украинанинг мақсади – Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлиш

342

Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиши зарур ва келгусида ўзини НАТО аъзоси сифатида кўради. Украина президенти Владимир Зеленский Литва Ташқи ишлар вазири Габриелюс Ландсбергис билан учрашувда ана шундай деди. 

Зеленский Украинанинг НАТОга қабул қилинишини, шунингдек, унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллагани учун Литвага миннатдорчилик билдирди. 

Шунингдек, президент Украинанинг “Шимолий оқим – 2” лойиҳасига қарши ва Европада энергетика хавфсизлигини асраш бўйича позициясининг қўллаб-қувватланишини муҳим деб ҳисоблашини айтди. “Қримнинг вақтинчалик оккупацияси, Донбассдаги уруш ва Европада энергетика хавфсизлиги туфайли санкция сиёсати учун миннатдорчилик билдираман”, – деди Зеленский. 

Маълумки, “Шимолий оқим – 2” Россия газини Болтиқ денгизи орқали Германияга етказиш лойиҳаси ҳисобланади. Украина мазкур лойиҳага қарши чиқмоқда. Мамлакатнинг собиқ президенти Пётр Порошенко “Шимолий оқим – 2” Кремлнинг геосиёсий лойиҳаси эканлигини ва бундан мақсад Европадаги ҳамжиҳатликни йўқ қилиш бўлишини айтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Байден ва Путин Украина бўйича гаплашишди

728 16:00 14.04.2021

Россия Украинадаги русийзабонларни ҳимоя қилмоқчи

687 18:30 13.04.2021

Россиядан Украина чегараларида "провокацияларни тўхтатиш" талаб қилинди

391 12:30 13.04.2021

Зеленский Байдендан Россияни "жиловлаб туриш" учун ёрдам сўради

688 10:30 13.04.2021

АҚШ Россияни Украина борасида огоҳлантирди

1028 14:30 12.04.2021

Bayraktar турк учувчисиз аппаратлари Украинада

1512 14:00 11.04.2021
« Орқага