Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Уламолар ўртасида ихтилоф қилинган шартлар

408

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар”

(ўн саккизинчи қисм)

(Давоми, боши мана бу ерда)

2. Уламолар ўртасида ихтилоф қилинган шартлар

1. Мужтаҳидликга лойиқ кўрилган одамни усули дин йуналишидаги илмларни ҳам билиши шарт деганлар ҳам мавжуд. Калом ва тавҳид илмлари мазкур усули дин йўналишининг бир қисми бўлиб ушбу шарт муътазилийлар томонидан талаб этилади. Лекин жумҳур уламолар эса калом илмини мужтаҳидлик шарти сифатида талаб қилмайдилар. Аммо уларнинг назарида ҳам мужтаҳид одам калом илмидан ҳам зарурат миқдорида хабардор бўлиши керак. Масалан, Аллоҳ таолонинг мавжудлиги далиллари ва унинг ўз жалоли ва камолига лойиқ бўлган сифатларини тушуниб етишга қаратилган ақлий билимлар мажмуасини келтиришимиз мукин. Аммо бу йўналишнинг икир-чикиригача билиш мужтаҳид одам учун зарур эмас.    

 2. Адолатли бўлиш. Бу масалада ҳам айримлар тўлақонли адолат соҳиби бўлсин деса, айримлар адолатда комил булиши шарт эмас дейдилар. Энг муътабар гап эса у одамнинг илми ва салоҳияти ўзи учунгина бўлса адолат шарт эмас. Аммо умматга фатво берувчи мақомидаги одам бўлса уни адолатли бўлиши мужтаҳидлик шартидир, дейдилар. 

3. Айрим мутааххир (кейинги авлод) уламолари мужтаҳид одам мантиқ илмларидан ҳам хабардор булиши керак деган фикрдалар. Аммо айримлар бу фикрга ҳам қарши бўладилар. “Мужтаҳид одам мантиқ илмини ҳам билиши керак” дейдиганлар шариатни ҳам, мантиқ илмининг моҳиятини ҳам билмайдиган одамлардир. Чунки бу умматнинг энг афзаллари бўлган саҳобалар, тобеинлар ва умматнинг салаф уламолари юнонларнинг мантиқ илмларини билмасалар-да, иймон ва илмда уммон эдилар, дейди. 

Иккинчи томон уларга жавоб сифатида: “Саҳоба ва кейинги авлодлар иймон қуввати ва камолотида етук эдилар. Уларга биз айтган мантиқнинг ҳожати ҳам йўқ эди. Чунки шариат манбаси (расул алайҳиссалом ва Қуръони карим) уларнинг кўз ўнгида эди. Саҳобалар ва кейингилар сўраб ўрганиш имконига эга бўлгани сабабли улар учун таълим олиш зарурати бўлмаган эди. Аммо бугун мантиқ илмини билиш зарурати бордир. Бугун барча илмлар ихтисослашган шаклга келди. Бугунки кунимизда  усули фиқҳ қоидалари  ва китоблари ҳам мантиқ атамалари ва мантиқий фикрларга тўлиб кетгани боис мужтаҳид одам улардан ҳам яхши хабардор бўлиши керак”, дейди. 

4. Ихтилофли ўринларни яхши билиш. Чунки мужтаҳид одам ихтилофли ўринларни чуқур билиши билан ўзи рўбарў бўлаётган чигал масалаларни ечиши ва ундаги ҳақ томонни очиб бериши осон бўлади. Шунинг учун ҳам салаф уламоларимиз қандай масалалар ихтилофли эканини билиб олиш мужтаҳид учун жуда ҳам муҳим илм дейдилар.

Суфён ибни Уяйна раҳимаҳуллоҳ иҳтилоф илми ҳақида шундай дейдилар:

“Уламолар ўртасидаги ихтилоф илмини билмаган одам фатво беришга ўч бўлади”.

“Ихтилоф илмини билмаган одам фатво бермаслиги керак” (Яҳё ибни Салом)                      

“Ихтилоф илми ҳақида эшитмаган одам олим деб ҳисобланмайди”. (Саъид ибни Абий Урва).  

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтмоқчимизки мужтаҳидлик шарти ҳисобланган мазкур шартлар орқали уламолар чуқур ўйланган пухта ҳукмларни чиқарадилар ва одамлар орасида тўғри фатволар берадилар. Бугун орамиздан чиқиб ўзларига алломалик нисбатини бераётган, тўрт мўътабар мазҳабни орқага ташлаб қўяётган одамларнинг кўпгина иддаоларига ҳам мазкур мезонлар асосидагина ечим топишимиз мумкин. Ҳатто улар “мазҳаб ва ундаги олимларнинг фикрига тақлид қилиш ширк ҳисобланади, чунки мазҳабнинг ҳаммаси одамларнинг фикридир”, демоқдалар.  

Аслида эса бу даъвони қилаётганлар юқорида санаб ўтилган мужтаҳидлик шартларидан мутлақо бехабардирлар. Шунинг учун улар ўз билимсизлик ва  жаҳолатларини қандай бўлмасин ёпишлари керак. Улар бу борада ислом умматининг буюк аллома ва мужтаҳид уламоларига таъна қилишдан бошқа қулайроқ восита тополмадилар. Бунинг устига салафи солиҳлар йўлини тутганлар фақат уларнинг ўзлари-ю, уларга мухолифатда бўлганлар эса адаштирувчи ва аҳли бидъатлар экан.

(Давоми бор) (1-2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10 қисм) (11 қисм) (12 қисм) (13 қисм) (14 қисм) (15 қисм) (16 қисм) (17 қисм)

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” китобидан.

Таржимон: Тоҳир Воҳидов.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда коронавирусни 1 дақиқада йўқ қиладиган спрей ишлаб чиқилди

463 20:00 27.01.2021

Ҳадис илми: Имом саҳобаларни хабарга хилоф қилиши

101 19:30 27.01.2021

ЙПХ ходими бошқарган “Зил” ағдарилиб кетган

355 19:00 27.01.2021

Масофавий ва анъанавий таълим: ютуқлар, камчиликлар ва хулосалар

238 17:52 27.01.2021

Швейцарияда насронийлар камайиб, мусулмонлар кўпайяпти

990 16:44 27.01.2021

Ўзбекистонда кўнгиллилар коронавирусга қарши эмланмоқда

186 15:44 27.01.2021
« Орқага