Илм

Уламони асраб қолган яҳудий...

1086

Милодий 778 йилда Қуртубада Толун ибн Абдулжаббор Муъофирий роҳимаҳуллоҳ дунёга келди. Ўз замонида у Моликий мазҳабининг имоми эди. У олим, обид эди. У Ҳакам ибн Ҳишомни ҳурматларни оёқости қилгани учун салтанатдан олиб ташламоқчи бўлган олимларга бош бўлган эди.

Жуда катта фитна бўлди. Кўп уламолар қўлга олинди ва қатл қилинди. Толун ибн Абдулжаббор роҳимаҳуллоҳ бир йил мобайнида бир яҳудийнинг уйида беркиниб ётди. Сўнгра унинг уйидан чиқиб вазир Абул Бассомдан паноҳ сўради. Вазир уни уйига жойлаб қўйиб Ҳакам ибн Ҳишомга хабарни етказди. Ҳакам уни тутиб келишларини буюрди. Толун ибн Абдулжаббор келгач Ҳакам унга қилган яхшиликларини эслатиб деди:

-  Эй Толун! Сени ўзимга бошқалардан яқин олмаганмидим?! Хотинингнинг жанозасига борган эдим. Сен бўлсанг мени ўлдириш ҳақида гапириб юрибсан!  

Толун ибн Абдулжаббор деди:

- Аллоҳга қасамки, менга қилган яхшиликларингга иқрорман, инкор қилмайман. Аммо мен сени Аллоҳ учун ёмон кўрдим. Сенга ваъзлар қилдим, гапимни олмадинг!

Ҳакам деди:

- Биламан, сенга ўхшаганлар бировни ёмон кўрса ҳам Аллоҳ учун ёмон кўради, яхши кўрса ҳам Аллоҳ учун яхши кўради. Шунинг учун мен бугун сени авф қиламан. Аммо менга айтчи, вазиримиз Абул Бассом сени қандай топди?  

Толун ибн Абдулжаббор роҳимаҳуллоҳ деди:

- Уни бугун эрталаб мен топдим.

Ҳакам сўради:

- Бир йил давомида қаерда эдинг?

Толун ибн Абдулжаббор деди:

-  Бир яҳудийнинг уйида эдим. У мени Аллоҳ учун муҳофаза қилди. Сенинг мусулмон вазиринг эса мени ҳимоясига олиб сўнг хиёнат қилди.

Ҳакам бироз жим турдида вазири Абул Бассомга  деди:

- Аллоҳ сени хор қилсин! Яҳудий уни илми ва тақвоси учун бир йил сақлабди. Сен эса дунёйинг учун унга хиёнат қилдинг. Кўзимдан йўқол! Қайтиб менинг мажлисимда кўринма!

Дунё шунақа экан. Қиссалар такрорланаверар экан. Гоҳида ўйламаган кишинг сени ҳимоя қилар экан. Гоҳо эса ишонган кишинг сенга хиёнат қилиши мумкин экан. Ҳаёт ибратларга тўла!

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тадбиркорнинг закотга йўналтирган  маблағини солиқдан озод қилиш керак...

516 23:11 29.05.2020

Абдураҳмон Мешаян: “Мен қандай Исломни қабул қилдим?” Ёхуд “Ҳидоятга келган армани” суҳбатига илова (давоми)

2856 20:00 29.05.2020

Абдураҳмон Мешаян: “Мен қандай Исломни қабул қилдим?” Ёхуд “Ҳидоятга келган армани” суҳбатига илова

3600 19:30 29.05.2020

Хушхабар: Ал-Ақсо масжиди очилмоқда

498 18:45 29.05.2020

Қримда қанча мусулмон бор?

856 16:00 25.05.2020

Исломий ҳайитнинг хусусияти

330 10:50 25.05.2020
« Орқага