Ахлоқ

Улар бир бирини сотмаган... 

1582

Хўжа Уҳуд тоғига узоқ тикилиб, ёнидагилардан сўради: 

– Ўқчилар тепалигини тарк қилган саҳобалар кимлар эди?

… Жавоб бўлмади. 

Бироз вақт ўтиб яна қайта сўради: 

– Ўқчилар тепалигини қайси саҳобалар тарк қилишган эди?

Орадаги сукунатдан сўнг: 

– Билмаймиз, хўжам!  – деб жавоб беришди ҳижолат бўлиб. 

Шу пайт ҳар биримизнинг қалбимизни титратадиган калималар тўкилди унинг оғзидан: 

– Ўқчилар тепалигини тарк қилган саҳобалар кимлар эди? Ишонинг, буни мен ҳам билмайман…

Аслида ҳеч ким билмайди.  Бу ҳеч бир тарих китобларида ёзилмаган…

Бу ўқчиларнинг кимлигини ҳатто ўз фарзандлари, аёллари ҳам билишмаган.  Чунки асҳоби киром бу ҳақда ҳеч кимга гапирмаган,  уларнинг кимлигини махфий тутишган.  Аллоҳ улардан рози бўлсин! 

Ҳатто йиллар сўнгра Жамал, Сиффин ҳодисалари туфайли бир-бирларига қарши тушган саҳобалар ҳам уларни аниқ билсаларда, “Сен Уҳуд жангида тепаликни тарк қилиб қочгансан”, дея таъна қилишмаган экан.  Шундай мушкул вазиятда ҳам бир-бирларининг хатоларини юзларига урушмаган.

Пиёда манзилга етди, аммо туядаги...

Ўғрининг ҳиммати

Ё Аллоҳ! Бу қандай одоб?! 

Биз Уҳуд жангининг аслида бир мағлубият эмас,  зафар бўлганини кейин ўргандик.  Бу қандайин одоб?! 

Бир-бири ҳақида гапириш учун, ғийбат қилиш учун энг кичик хатосини, ҳатто “бор нарсани гапиряпман, менинг ғаразли ниятим йўқ”, дея ўзини алдаб, биродарининг гўштини чайнаш учун энг қулай бир фурсатни қочирмайдиган бизлар учун олишимиз керак бўладиган жуда кўп ибратлар бор…

Раҳматуллоҳ Дониёр таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Охират бозорига нима олиб боряпсиз?

992 22:00 21.05.2020

Маҳрга исломни олган саҳобия

1202 02:40 16.05.2020

"От! Ота-онам сенга фидо бўлсин!" 

1411 05:00 10.05.2020

Етти нафар фақиҳ саҳоба

854 08:30 27.04.2020

Пайғамбар алайҳиссалом Рамазонни қандай ўтказганлар? 

1141 01:00 26.04.2020
« Орқага