Таҳлил

«Улар ҳиндлар ва мусулмон ўртасидаги жарликни кенгайтирмоқда…»

1014

Ҳиндистондаги ҳукмрон Бхаратия Жаната партияси (БЖП) аъзоси, мамлакат парламенти депутати Винай Катияр Уттер-Прадешдаги бутун дунёга машҳур меъморий обида – Тожмаҳал яқинда ҳиндлар ибодатхонасига айлантирилишини маълум қилгач, бу катта муҳокамаларга сабаб бўлди. У «Тож ва Теж (ҳиндлар ибодатхонаси) ўртасида жуда катта фарқ йўқ», – деб айтган.

Маълумки, Тожмаҳал XVI асрда Бобурий ҳукмдор Шоҳ Жаҳон томонидан Агра шаҳрида рафиқаси Мумтоз Маҳалга атаб бунёд этилган.

«Бу жойда аввал бизнинг ибодатхонамиз мавжуд бўлган. Жуда яқинда Тожмаҳал Теж Мандирга айлантирилади», – деди  Винай Катияр.

Умуман олганда, бу унинг Тожмаҳал ҳақидаги биринчи даъвоси эмас. 2017 йилнинг октябрида Катияр Тожмаҳал аслида Шива ибодатхонаси бўлгани ҳақидаги баёнот билан чиққан эди.

Шуни ҳам назардан қочирмаслик керакки, Тожмаҳалнинг ҳинд ибодатхонаси экани ҳақидаги асоссиз даъволар йиллар давомида асосан ўта ўнг қанот гуруҳлар томонидан муттасил илгари суриб келинган.

Август ойида ҳинд гуруҳлари петициясига жавобан археологлар Ҳиндистон Олий судига ушбу ёдгорлик чиндан ҳам мусулмон мақбараси эканлиги ва унинг ўрнида ҳеч қачон ибодатхона мавжуд бўлмаганини маълум қилди.

«Тожмаҳал билан боғлиқ ушбу можаро ҳиндларни шу ёлғон назарияга ишонтиришга қаратилгани аниқ. Бир қарашда Катиярга ўхшаган кимсалар ўзларидан қачонлардир олиб қўйилган нарсаларни шу тариқа қайтариб олишга интилаётганини кўриш мумкин. Аммо барча ҳаракатлари ҳиндлар ва мусулмонлар ўртасидаги жарликни кенгайтиришдан бошқасига ярамаяпти, – дейди тадқиқотчи Апурвананд. – Мусулмонлар томонидан қурилган барча ёдгорликлар ҳақида гап кетганда,  масалага худди Катиярдек ёндашиш одат тусига кириб боряпти».

Катиярнинг даъволарига нисбатан БЖПнинг бошқа бир вакили Налин Коҳли ҳамкасби Конституцияга биноан сўз эркинлигини билдирди. «Аммо Катиярнинг сўзлари партия позициясини билдирмайди», – дейди у.

Замонавий дунёнинг етти мўъжизасидан бири бўлган Тожмаҳални кўриш учун йилига олти миллиондан ортиқ сайёҳ келади. У ЮНEСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Ўтган йили Уттер-Прадеш маъмурияти нашр этган сайёҳлик рисоласида, гарчанд бу нақадар мантиқсиз бўлса-да, Тожмаҳал номи зикр этилмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳиндистон ҳукумати қочқинларга фуқаролик бермоқчи. Мусулмонлар бундан мустасно

276 18:00 10.12.2019

Ҳиндистонлик сикх масжид учун ер ажратди

532 11:00 30.11.2019

Покистон БМТга мактуб йўллади: Жамму ва Кашмир мақомининг бекор қилинишини – ноқонуний

243 17:25 20.11.2019

«Бобур» масжидининг ўрнида ҳинд ибодатхонаси қуриладиган бўлди

5989 15:30 09.11.2019

Ҳиндистонда қизалоқлар тириклай кўмилмоқда...

3468 19:00 08.11.2019
« Орқага