Ислом

«Улашиш» одоби

531

Ислом барча замон ва маконларга мос тушадиган мукаммал диндир. Шунинг учун биз бугунги кундаги замонавий мавзуларда ҳам бемалол сўз юрита оламиз. Масалан, интернетни олиб қарайдиган бўлсак, Ислом келгандан қарийб 14 аср ўтиб, кашф қилинган. Шунга қарамай, бугунги Ислом уламолари интернетдан фойдаланиш одобини баён қилиб беради.

Интернетнинг имкониятлари жуда кенг бўлгани сабабли унинг бир имконияти – «улашиш» ҳақида қисқача сўз юритмоқчимиз. Демак, маълумот улашиш одоби қуйидагилардир:

1. Улашиладиган маълумот гуноҳ-маъсиятга сабаб бўлмасин. Шариатда ман қилинган нарса бўлмасин. Масалан, беҳаё сурат ва шу кабилар.

2.  Улашиладиган маълумот манфаатли бўлсин. Бефойда нарсаларни улашиб бировнинг умрини, зеҳнини зое қилмаслик керак. Улашиш осон экан деб бўлар-бўлмас нарсаларни улашавериш улашувчининг ҳам, қабул қилувчининг ҳам вақтини исроф қилади.

3. Улашиладиган маълумот бировнинг шахсий маълумоти, сир сақланган маълумот бўлмаслиги лозим.

4. Улашиладиган маълумотни кўпчиликка кўринадиган оммавий сайт ёки ижтимоий тармоқдан олганда манбани кўрсатган ҳолда рухсат сўрамай улашиш мумкин. Ўзаро суҳбатдаги гап-сўз, маълумот бўлса, фақатгина рухсат сўраб улашиш мумкин. Шу ўринда айтиб ўтиш керак, баъзилар оммавий маълумотни улашиш учун ҳам рухсат сўраб туради, аслида бу ортиқча такаллуфдир. Оммавий эканининг ўзи тарқатишга рухсат деганидир. Фақат улашганда муаллиф ва манбани кўрсатиш лозим бўлади.

5. Маълумот улашувчи киши маълумот қабул қилувчи кишининг савиясига мос маълумотни улашиши лозим. Кимгадир аҳамиятсиз бўлган маълумотни юбориб, уни безовта қилиш керак эмас ёки биров тушунмайдиган маълумотни юбориб, ноқулай вазиятни юзага келтирмаслик керак. Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу: «Одамларга ўзлари тушунадиган тилда гапиринглар», – деганлар.

6. Маълумот улашиш учун қулай вақтни танлай билиш керак. Дуч келган вақтда бировга маълумот юбориш уни оғринтириб қўйиши, безовта қилиши мумкин. Дам олаётган вақт, намоз вақти ва шунга ўхшаш қўнғироқ қилиш ноқулай бўлган вақтда маълумот улашишдан ҳам тийилиш керак. Шунингдек, группа каби кўпчилик аъзо бўлган жойда кишилар суҳбатлашаётганда маълумот юбориб суҳбатга халақит қилинмайди. Бу худди ҳаётда ўзаро суҳбатлашаётган кишилар орасига суқилиб, гапни бўлиш каби беодоблик ҳисобланади. Шунинг учун бунга эътиборли бўлишимиз керак.

Ғиёсиддин Юсуф

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Қўшнимга беринг, у мендан кўра камбағалроқ...»

508 16:00 22.10.2019

«Уйини сотмасин, ўша пулни мен бераман»

1356 13:34 22.10.2019

«Жиннимисиз, меҳробда ҳеч қанақа байт йўқку?!»

838 22:00 21.10.2019

Шайтонни ҳаётингиздан узоқ тутинг

832 19:00 21.10.2019

Рашк таомга солинадиган тузга ўхшайди

569 18:00 21.10.2019

Ҳурматдан нафратга

767 16:00 21.10.2019
« Орқага