Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ўлат – қиёматнинг белгиси

12079

Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. У зот алайҳиссалом дедилар: «Қиёмат олдидан олти нарсани сана: менинг вафотим, сўнг Байтул Мақдис фатҳи, сўнг худди чорва ўлати каби орангизда тарқаладиган ўлат, сўнг мол-дунёнинг тўлиб-тошиши, сўнг биронта араб хонадонини қолдирмай кирадиган фитна, сўнг сизлар билан Бани Асфар ўртасидаги тинчлик. Улар алдайдилар. Сизларнинг устингизга саксонта туғ билан (бостириб) келишади. Ҳар бир туғ тагида ўн икки минг (жангчи) бўлади». Бухорий ривояти.

Ҳадисдаги чорва ўлати каби орангизда тарқаладиган ўлат дейилгани вабо каби юқумли касалликлар сабабли одамлар кўплаб қирилишидир ва бу ҳам қиёмат яқин қолгани белгисидир. 

Қиёмат куни келиши шубҳасиздир ва мусулмон кимсалар имкон қадар кўпроқ савоб амалларни кўпайтиришларига бу бир омилдир. 

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ хабарига кўра Амвос вабосидан 25-30 минг кимса ҳалок бўлган ва улар орасида жаннатийлиги башорати берилган саҳобалар ҳам бўлган экан. 

Аллоҳ тақдири бўлмай қолмас.

Шунингдек, сақланганни Аллоҳ сақлар. 

Аллоҳим бу балодан бизларни Ўзинг қутқаргин. 

Ушбу бало сабабидан фитналаниб қолишдан Ўзинг асрагин. 

Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирусда осма укол олиш зарарлими? — мутахассис фикри

886 11:30 01.08.2020

Латвияга COVID-19 Ўзбекистондан олиб келингани аниқланди

2489 14:30 27.07.2020

"Коронавирусдан тузалганлар уни яна юқтириб олмайди"

1439 15:02 20.07.2020

Монголияда қора ўлат касаллиги тарқалди

1274 11:45 17.07.2020

Тарихда бўлиб ўтган вабо ва ўлатлар

2379 18:36 14.07.2020

Пандемия: беморлар сони тобора ортяпти, вакцинадан ҳозирча дарак йўқ

1416 09:00 27.06.2020
« Орқага