Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ўлдирмоқчи эди, аммо ҳадялар берди...

1460

Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар  (эллик биринчи қисм)

Ҳикоя қилинишича, Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ кўчада ўйнаётган ёш болалар олдига яқинлашганида болалар у зотга четланиб йўл беришди. У зот уларга яқинлашиб:

– Не сабаб четга чиқдингиз? – деди.

Улардан бири:

– Жаноб, сиз қалбингизни  Роббингиз ила рост этдингиз, шу сабаб бизга ҳайбатингиз улуғвор кўринди, – деди.

Мана шу нарса барча мўминлар учун қонундир. Кимки қалбини Аллоҳ ила рост этса, Аллоҳ унга ҳайбат ато этади (яъни қалбини фақат Аллоҳ учун амал қилишга ростласа ҳайбати зиёда бўлаверади).

Ривоят қилинишича, Усмонийлар султони шайх Бадруддинни Истанбулдаги зиёфатга келтириш учун Садрулаъзамни юборди. Садрулаъзам ўша вақтда вазирлик раиси эди (яъни бош вазир).  

Усмонийлар давлати ўша даврда дунёнинг учдан бирини бошқарар эди. Садрулаъзам ҳарбий кемага ўтириб Байрутга, сўнгра Шомга келиб шайх ҳузурига кирди. Шайхга Султон уни пойтахт Истанбулга  чақирганини айтди. Шайх Бадруддин ўта ҳайбатли инсон бўлиб, бош вазир мақомидаги инсоннинг султон таклифини келтирганига қарамасдан:

– Мен у ёққа боришни истамайман, – дея жавоб берди.

Шу билан Садрулаъзам ташрифи тугаб у Искандарияга қайтиб келди. Садрулаъзамга жуда ҳам алам қилди. Бу қанақаси, наҳотки Садрулаъзам бўла туриб, Дамашқдаги бир олимни султон чақирса ҳам олиб боролмаса-я?

У Истанбулга қайтганида Султон сўраса нима деб жавоб беришни ўйлаб қўрқди. Ахир Садрулаъзам бўлса, Султондан бошқага бўйсунмаса... Ғазабга тўлган Садрулаъзам иккинчи бор Дамашққа қайтиб, олимни куч билан мажбурлаб бўлса-да султон ҳузурига олиб кетишни қасд қилди. Ортга қайтишига эса бир ҳафталик муддат кетди, чунки йўл сув орқали эди.

Шайх ҳузурига кирганида у намоз ўқиётган эди. Шайх Бадруддин намозни тугатиб бўлиб:

– Садрулаъзам, не бўлди, яна келдингизми?, –  деди.

Садрулаъзам бўлса довдираб қолиб:

– Саййидим қўлингизни ўпиш эсимдан чиқиб қолибди, – деди ва иккинчи бор ортига қайтиб кетди.

Бу қандай ҳайбат эди?

Бу Аллоҳга тоат, ихлос ҳайбати эди! Бу Аллоҳдан қўрқиш, дунёдан зуҳд этиш ҳайбати эди!

Ҳасан Басрийдан:

– Ушбу мақом (ҳурмат)га қандай эришдингиз?, – дея сўралди.

У киши:

– Одамлар қўлидаги мол дунёдан беҳожатлигим, уларнинг менинг илмимга ҳожатлари сабабли, – деб жавоб берди.

Қачонки диний уламода инсонлардаги мавжуд нарсаларга эҳтиёж бўлса, инсонлар унинг илмига муҳтожлик сезишмайди ва илм буткул пойдеворидан тугайди. Сўнгра:

– Қалбингни Аллоҳ ила рост эт, шунда қалбларга сенинг ҳайбатинг ўрнашади, – деб айтди.

Аллоҳга итоат ила боғланган мўмин кимса хор бўладими? Асло хор бўлмас!

Аллоҳдан бўлган қўрқувинг ва ихлосинг қадар Аллоҳ сенга ҳайбат ато этаверади. 

Абу Жаҳлдан қарзини ололмаётган кимсага қарзини ундиришга ёрдам бериши мумкин дея Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига жўнатишди. Ҳалиги кимса Абу Жаҳл  ундан қарзи бўла туриб бермаётгани, ундиришга ёрдам беришини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан илтимос қилди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Жаҳлнинг эшигини тақиллатиб чақирдилар. Чиққач:

– Мана бу кимсани қарзини тез тўла, кечиктирма, – деб айтдилар.

У эса тезда қарзини олиб чиқиб берди. Одамлар бу ҳолатдан ажабланишганида:

– Аллоҳга қасамки, у кишида шундай ҳайбат кўрдимки, унга қарши туриб бўлмас эди, – деди.

Аллоҳ таоло Унинг амрларида рост турган ихлосли кимсага ҳайбат ато этиши собит ҳақиқатдир.

Ҳасан Басрийдан ғазабланган Ҳажжож Золим ўз хизматчиларига:

– Сизларни Ҳасан Басрийни қонига чўмилтираман, – деди.

Ҳасан Басрийни қатл қилиш учун келтиришди. Атрофдагилар Ҳажжожнинг ғазабланганидаги  қилмишини яхши билишгани учун Ҳасан Басрий ўлимини кутиб туришар эди.

Ҳасан Басрий кириб келиб Ҳажжожнинг тунд башараси ғазабга тўлгани, уни қатл қилишга буюриб, қатлини кўриш истагида эканини кўрди.

Ҳажжож у кишини ўрнидан туриб кутиб олди, яқинига чорлаб, ёнига ўтқизди. У кишидан бир неча саволлар сўради. Кулиб муомала қилди. Охирида атир совға қилди. Қасридан чиқаётганида эса кузатиб қўйди. 

Бир хизматкор бундан таажжубланиб Ҳасан Басрий ортидан бориб деди:

–Эй Абу Саид, сизни бу ерга қатл қилиш учун келтиришган эди. Кираётиб Роббингизга не дея дуо қилдингизки, аҳвол буткул тескарисига айланиб кетди?

Шунда у киши:

– Эй қийинчиликларимда менга мадад бергувчи Роббим. Эй даҳшатли онларимдаги пушти паноҳим. Бу кимсанинг ғазабини худди Иброҳим алайҳиссаломга оловни саломатлик ва салқинлик қилганинг каби менга ҳам саломатлик ва салқинлик қилиб қўйгин, дея дуо қилдим, – деди. 

Қачонки сен Аллоҳ билан бирга экансан, ҳайбатли бўлаверасан.

Бу аҳли ҳақлар ҳайбатидир!

Бу ихлос ҳайбатидир!

Бу тоат ҳайбатидир!

Бу зуҳд ҳайбатидир!

Қайси бир инсон Аллоҳга муҳаббат ва ихлос ила илм талаб этса, солиҳ амаллар қилса, Аллоҳга муқаррабликка қаттиқ тиришса, Аллоҳ таоло унинг озгина талаби ила покиза, ҳалол ризқ йўлини осон этиб қўяди.

Аллоҳ таоло йигирма соат ишлайдиган инсонни фақатгина бир кунлик емишини топадиган қилиб қўйишга қодир Зотдир.

Аллоҳ таоло агар илм талабида бўлсанг, сенга роҳату фароғатли ҳаёт ато этишга қодир Зотдир.

Билим олишга интилсанг роҳат-у фароғатли ҳаёт кечирасан.

Сен яшаётган вақтнинг закоти бордир. Бу эса илм талаб қилиш ва солиҳ амал қилишдир.

Салафи солиҳлар ўз вақтларини ўта ғанимат тутар, хаёлларга сиғмайдиган амалларда бардавом бўлишар эди.

Агар бўш вақтинг бўлса  уламоларнинг фиқҳ ва  ҳадис китобларини ўқи.

Шунингдек, ақида, тафсир, усул, зикр ва бошқа китобларни ҳам ўқийвер.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳнинг фиқҳ, ҳадис, зикрлар, шарҳи Муслим ва бошқа китобларини ўқи. У зот бу китобларини элликка кирмай туриб ёзиб тугатганлар. Бунчалик  сермаҳсул ижодга қандай улгурган эканлар-а?!

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Тавфиқ Аллоҳдандир!

Таржимон: Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой Қирғизистонга қарз масаласида қатъий талаб қўйди, йўқса...

533 11:41 21.10.2020

Ашараи мубашшара: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

63 11:35 21.10.2020

Шариат Кенгашларининг йиллик анжумани бўлиб ўтади. Онлайн...

118 10:30 21.10.2020

“Муҳаммад” исмини бетаҳорат айтмаган султон

376 10:04 21.10.2020

Тоғли Қорабоғ ва лоббизм

576 09:30 21.10.2020

Исоқхон Тўра Ибрат: "Салла ўраган мўйсафид яҳудийга ихлос..."

1375 22:00 20.10.2020
« Орқага