Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўлим жазоси берилган ўн икки киши сабабли Мисрга босим ўтказилмоқда

1249

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ўлим жазосига ҳукм қилинган 12 кишини омон қолишини талаб қилиб Мисрга босим ўтказмоқда.

Американинг «Freedom Initiative» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ён томонида 12 сиёсий маҳбуснинг суратлари туширилган юк машинасини Вашингтон ва Шимолий Виржиния бўйлаб ҳайдаб юрган. Маҳкумлар орасида тиш шифокори, адвокат, шифокор, жарроҳ ва руҳонийлар бор.

Шу йилнинг 14 июнида Миср Апелляция суди мазкур 12 киши учун ўлим жазосини тасдиқлади. Судланувчилар орасида бир нечта таниқли шахслар, жумладан собиқ ёшлар ва спорт ишлари вазири бўлган. Бироқ тўрт нафар йигит полиция назорат пунктидан чиқиш жойида тўхтатилган ва шу ерда ҳибсга олинган йигитлардир. Бу одамлар ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан оммавий катта суд жараёнида ҳукм қилинган. Улар судда 739 айбланувчи билан суд мажлисида бўлишди, унда ҳимоячилар ўз мижозларини алоҳида ҳимоя қила олишмаган.

Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисийда президентни афв этиш тўғрисида қарорини қабул қилиш учун 14 кун бор эди - бу маҳкумларнинг ўлимдан қутулиш учун ягона имконияти эди. Аммо у бу ишни қилмади, энди исталган вақтда уларни осиб ўлдиришлари мумкин. Мисрда ўтган Қурбон ҳайити байрамида тақиқланишига қарамай, бу йил бошида муборак Рамазон ойида 17 киши қатл этилганидан сўнг, 12 маҳкум қатл этилган бўлиши мумкин деган хавф пайдо бўлган.

«Ушбу қатлларнинг адо этилиши Миср ҳукуматининг сиёсий рақибларини том маънода йўқ қилишга уринишларига ишора қилмоқда», дейди "Freedom Initiative".

Шу йил бошида АҚШ ҳукумати, инсон ҳуқуқлари жиддий бузилишига қарамай Мисрга 197 миллион долларлик ракеталар сотилишини маъқуллагандан сўнг, катта танқидларга учради. Америка бу Шимолий Африка давлатига гарчи у ҳозир дунёдаги энг репрессив давлатлардан бири бўлса ҳам ҳар йили 1,3 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишга интилмоқда,.

Кеча Washington Post мақоласида Хьюман Райтс Вотч адвокати Элиза Эпштейн шундай деган: «АҚШ ҳукумати инсон ҳуқуқларини бузадиган ҳукуматларга замонавий қуролларни сотиш орқали инсон ҳуқуқларини тарғиб қилишни даъво қила олмайди».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миср: «Самолёт ҳалокати учун тўлов жавобгарликни тан олишни англатмайди»

874 21:30 17.09.2021

Анқара Қоҳира талаб қилаётган бир қанча талабларни рад этди

1345 16:15 15.09.2021

АҚШ Мисрга бериладиган ҳарбий ёрдам учун шарт қўймоқда

827 15:05 15.09.2021

Исроил хавфсизлик делегацияси Мисрга махфий тарзда келди

1092 19:40 07.09.2021

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Мисрни «судсиз қатллар»да айбламоқда

457 18:45 07.09.2021

Миср: йўл-транспорт ҳодисасида ўнлаб киши ҳалок бўлди

758 09:27 05.09.2021
« Орқага