Улуғ Нурнинг Нур қизи

17:00 09.05.2019 679

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар, Расулуллоҳ жанобимизга беадад салоту саломлар бўлсин.

Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо

 

Саййидларнинг онаси,

Меҳрибон, парвонаси.

Улуғ Нур нишонаси,

Фотимаи Заҳросиз.

 

Нури иймон аҳдингиз,

Юксак эди шаҳдингиз.

Ислом сизнинг бахтингиз,

Фотимаи Заҳросиз.

 

Динга фидо эдингиз,

“Отажоним”- дердингиз.

Меҳри дарёю – денгиз,

Фотимаи Заҳросиз.

 

Сиз, Алий – Шернинг ёри,

Танлаган номус – ори.

Суюклиги, дилдори,

Фотимаи Заҳросиз.

 

Ҳасан ила Ҳусайин,

Умму Гулсум бирдайин.

Эркалаб – суйган майин,

Фотимаи Заҳросиз.

 

Келганида Жудолик,

"Инна лиллаҳ..." садоли.

Севганига фидоли,

Фотимаи Заҳросиз.

 

Дилларни маҳзун этган,

Отаси сари кетган.

Асл Ёрига етган,

Фотимаи Заҳросиз.

 

Аё, Нурнинг Нур қизи,

Нур авлоди,Нур изи.

Солиҳалар юлдузи,

Фотимаи Заҳросиз.

 

Ганжи зиё аслингиз,

Табаррукдир наслингиз.     

Жаннатларда васлингиз,

Фотимаи Заҳросиз.

 

Муҳаммад Бобур Мўмин

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!