Илм

Улуғларнинг ҳоли...

610

Абдулмалик ибн Марвон роҳимаҳуллоҳ фасоҳатли хутба қилди. Бир вақт хутбани тўхтатиб йиғлаб юборди. Сўнгра шундай деди: 

"Ё Раббим, албатта гуноҳларим улкан, Сенинг авфингнинг ози эса гуноҳларимданда улкан. Ўша озгина авфинг ила менинг улкан гуноҳларимни ўчир!"

Бу гаплар Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳга етиб борди, у ҳам йиғлади ва шундай деди: "Агар тилла билан ёзиладиган гап бўлганида, шу гап ёзилар эди". 

Абу Иззатуллоҳ

Саҳобалардан бири хотини билан (муомалоти) турмуши танг аҳволда қолди. Чунки хотиннинг овози доим эриникидан (ўзаро жанжал қилиб) баландлаб кетар эди. Бу давомий эди... 

Ўша саҳоба мўминлар амири Умар ибн Хаттобнинг ҳузурларига аёлидан шикоят қилиб келди. Энди эшикни тақиллатмоқчи бўлиб турганида, ичкаридан Умарнинг овозларидан кўра хотинларининг овози баланд чиқаётганини эшитиб қолди ва ҳафсаласи пир бўлиб, кетмоқчи бўлиб турганида, Умар ибн Хаттоб эшикдан чиқиб келдилар ва: "Мени олдимга келган бўлсангиз керак", дегандилар, у: "Ҳа, хотинимнинг бақир-чақирларидан сизга шикоят қилиб келган эдим, сизникидаги аҳвол ҳам меникидай экан", деди. 

Шунда Умар розияллоҳу анҳу: "У (аёлим) мени оғиримни енгил қилса, кийимларимни ювса, тўшагимни солса, фарзандларимни парваришласа, тарбияласа, уйимни саранжом тутса, Аллоҳ буйруғи бўлмасада, бу ишларни ихтиёрий бажариб турган бўлсаю,  наҳотки мен унинг овози баландлашини кўтара олмасам", деб жавоб бердилар.

Мана шу ҳақиқий севги, мана шу ҳақиқий муҳаббат, мана шу хотин учун амалга оширилган энг яхши муомаладир!

манба @arabicuz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Инсон қачон балоғатга етади?

1171 07:40 02.05.2020

Инсон ҳозирги пайтда содир бўлаётган офатларга лойиқми?

1082 09:30 08.04.2020

Исломий банкда қарзи ҳасана борми?

741 09:00 07.04.2020

Коронавирус йўқоладими ёки инсоният билан қоладими? – академик жавоби

2815 09:53 04.04.2020

Жинлар инсонларга зарар бера оладими?

2261 00:00 01.04.2020

“Маснавий”дан икки байт шарҳи

733 07:00 20.03.2020
« Орқага