Ислом

Улуғларнинг камтарлиги шу даражада...

670

Агар гуноҳларнинг ҳиди бўлганида, ёнимда ҳеч ким ўтира олмас эди.

Муҳаммад ибн Восиъ (6/120)

***

Маккада Суфён Саврийни кўрдим. (Ундан илм олиб, суҳбатини эшитиш учун) атрофида анчагина одам тўпланиб қолди. Шунда у истиржо* айтиб: "Мендек (мискин) одамга муҳтож бўлиб қолгани учун Аллоҳ бу умматни зоеъ (йўқ) қилишидан қўрқаман", деди.

Халаф ибн Тамим (7/275)

***

Талҳа ибн Мусорриф куфаликлар уни шаҳардаги энг кучли қори деб ҳисоблашларини билганидан кейин ўзининг обрўсини тушириш учун Аъмашнинг олдига бориб, Қуръондан дарс ола бошлади. Лекин бу иши билан Аллоҳ унинг даражасини янада кўтариб қўйди. (5/191)

***

Аҳмад ибн Ҳанбалга "Исломга қилган хизматингиз учун Аллоҳ сизни мукофотласин", дейишди. У: "Аксинча, менга қилган хизмати учун Аллоҳ Исломни мукофотласин. Мен ким бўлибман? Нимага арзийман?" – деди. (11/225)

***

Абу Муъовия Ал-Асваднинг олдига бир гуруҳ кишилар дуо сўраб келишди. У: "Эй Аллоҳ! Улар сабабли менга раҳм қил, лекин мен сабабли уларни (офиятдан) маҳрум қилма", деб дуо қилди. (9/79)

***

Бир киши Маймун ибн Миҳронга "Эй Абу Айюб! Аллоҳ умрингизни узоқ қилса, одамларга яхши бўлар эди", деганди, у "Бориб, ишингни қил. Одамлар Роббиларидан тақво қилар экан, улар яхшилик устида бардавом бўлишади", деб жавоб берди. (5/75)

***

Бир киши Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумога: "Эй одамларнинг яхшиси! Эй одамлар яхшисининг ўғли!" – деб мурожаат қилди. Абдуллоҳ ибн Умар унга: "Мен одамларнинг яхшиси ҳам, яхшисининг ўғли ҳам эмасман. Мен Аллоҳнинг бандаларидан бириман. Ундан (яхшиликни) умид қилиб, (азобидан) қўрқаман. Аллоҳга қасамки, сизлар одамларни (мақтаб) гапираверасизлар ва охирида уни (кибр-ғурурга кетиши билан) ҳалок қиласизлар", деди. (3/236)

***

Суфён Саврийнинг олдига бирон киши келиб, "Сизни тушимда кўрдим", деб айтса, "Мен ўз нафсимни (мискинлигимни) туш кўрувчилардан яхшироқ биламан", деб жавоб берар эди. (7/252)

***

Марвазий Аҳмад ибн Ҳанбалга: "Ҳамма юртларда сизнинг ҳаққингизга дуо қилишади, деган умиддаман", деди. Имом: "Эй Абу Бакр! Агар киши ўзининг қандайлигини билса, унга одамларнинг гапи фойда бермайди", деди. (11/211)

Шамсиддин Муҳаммад ибн Аҳмад Аз-Заҳабийнинг "Сияру аъламин-нубала" китобидан. (Қавс ичида китобнинг жилд ва саҳифалари берилган).

____________________

*Истиржо – бирон мусибат етганида "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" – "Албатта ҳаммамиз Аллоҳникимиз ва Унга қайтажакмиз", деб айтиш.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Олимларнинг илмга чанқоқлиги

566 00:12 19.02.2020

Наманган уламолари шундай эдилар...

4088 11:00 14.02.2020

Улуғларнинг жавоби жавобларнинг улуғи

1800 08:00 10.02.2020

Жумҳур  уламолар...  кимлар?

1155 08:40 06.02.2020

Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ташқи кўриниши ўхшайдиган саҳобаларни биласизми?

1621 20:30 03.02.2020

Анонс: Таниқли уламо Билолхон Баҳодирхон ўғли билан суҳбат – Сўфи Аллоҳёр ва «Саботул ожизийн» асари ҳақида

869 18:20 03.02.2020
« Орқага