Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

"Ўлумни ўйлаган одам..."

784

Қаю жонлик жаҳонға келса, охир ўлмайин қолмас,

Тирикликда халойиқ бир-бирини қадрини билмас.

Ажаб мотамсаро дунё эрур, поёни йуқ, билсам

Ки, сан дунёға мағрур ўлмағил, ҳаргиз вафо қилмас.

Аёғинг остиға боқғил, ҳамма ер ичра пинҳондур,

Манам шундек бўлурман, деб сани парвойинга келмас.

Лаҳад ичра ётурсан, ёзу қишнинг ўтгонин билмай,

Ўғул-қиз, ёру дўстинг бир келиб сандин хабар олмас.

Сан ўлган сўнг ҳама фарзандларинг молингни олғайлар,

Сани ҳолинг нечук кечгай қаро ерда, булар билмас.

Ўлум ёшу қари, шоҳу гадоларға баробардур,

Билинг, жон олғучи элни назарга заррача илмас.

Бу беш кунлик умрға жой-у манзил ҳам керакмасдур,

Ўлумни ўйлаган одам бу дунёга назар солмас.

Жаҳаннам оташини, гўр азобин ўйлаган одам

Сиротул мустақимдин ўтмагунча йиғлагай, кулмас.

Ҳазиний, охиратга ҳар киши имон билан борса,

Ўшал ерда ани сан англагил, ўлган била ўлмас.

Ҳазиний

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Олим етиштириш осонмас…

52 13:35 18.08.2022

Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

122 13:10 18.08.2022

“Abdulhamid Xon” Ўрта ер денгизида газ излашни бошлади

283 12:40 18.08.2022

Ғазо соҳили Исроил ҳужумида ҳалок бўлган болаларнинг исмлари ва расмлари билан “безатилди”

103 12:20 18.08.2022

Ким Байтуллоҳга кирса, яхшиликларга кирибди...

198 11:56 18.08.2022

БМТ Мьянма ҳарбий маъмуриятини репрессияларни тўхтатишга чақирди 

101 11:40 18.08.2022
« Орқага